Хабарлар

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Элбой Қорабаев

26-04-2021 14:27   1043

Элбой Қорабаев 1917 йил 15 майда Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Баҳрин қишлоғида деҳқон оиласида туғулган.

 Э.Қорабоев 1941 йил июл ойида қизил армияга чақирилган.  1942 йилдан     722 ўқчи ўқчи полкида автоматчилар 206-ўқчи двизияси  қўмондони бўлган.  1943 йил 25 сентябрда Пекари қишлоғида (Черкасской вилояти Каневский туман)   биринчилардан бўлиб Днепр дарёси ва плумёт оловни кесиб дарё ўзанидан кесиб ўтилган,  1943 йил 7 октябрда жангда ҳудди шу туманниг Студентский қишлоғида қимматбахо ҳужжатларни олиб, ташкилотнинг ривожланишига тўсқинлик қилган душман пулёмотини йуқ қилган.

Навбатдаги қизғин жанг Киев бусақасидаги станцияда булди, жанг вақтида рота камандири сафдан чиқди, ҳужумга ўтиш буйруғи берилганда Қорабоев ўрнидан туриб рота жангчиларини олға бошлади. Станция эгалланди. Қумондонлик Қорабоевнинг хизматига юксак бахо берди. Сержант Қорабоев Қизил юлдуз ордени билан мукофатланди.

Днепр дарёсини биринчилар қаторида кечиб ўтканлиги, душман жойлашган тепаликка хужум қилишда жасурлик курсатганлиги учун сержант Элбой Қорабоевга СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 3 июндаги Фармони билан Совет Иттифоқи Қахрамони юксак унвони берилди.

Урушдан кейин сержант Элбой Қорабоев ўзининг туғилиб ўсган жойи Иштихон туманининг В.В.Куйибешев колхозида 1948-1961 йиллар колхоз раиси бўлиб ишлади. Совет Иттифоқи Қахрамони Элбой Қорабоев 1989 йил 22 августда  72 ёшида вафот этди.


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive


Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Исроил Мирзаев

26-04-2021 13:48   1069

Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Исроил Мирзаев 1918 йил Самарқанд вилояти Нуробот туманининг  Бошқудуқ қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. У оилада ёлғиз фарзанд бўлсада, оғир-босиқ, хушмуомила, ўйчан каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиб улғайди. Мактабни тугатиб Исроил Мирзаев колхозга ишга киради.

       1939 йилда Исроил Мирзаев ҳарбий хизматга чақирилади. Ҳарбий тайёргарликни ўрганаётган вақтида кутилмаганда Финландия уруши бошланганлиги сабабли Исроил Мирзаев хизматдош дўстилари қатори жанг майдонига сафарбар қилинади. 1940 йилда уруш тугаганлиги сабабли аскарлар қатори хизмат жойига қайтарилади. 1941-йилда харбий хизматни тугатиб қишлоғига қайтмоқчи бўлиб турганида Исроил Мирзаевнинг тақдиридаги иккинчи уруш Иккинчи жаҳон уруши бошланади. Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Исроил Мирзаев пулемётчи қисм жангчилари сафида Москва, Сталинград, Севастополь, Одесса, Қрим, Дон, Волга қалъаси озодлиги учун жанг қилиб Берлин остонасигача душманни тор-мор этишда қатнашади. Исроил Мирзаев жанг майдонида партия сафига қабул қилинади ва осойишта кунлар учун фашистлар устидан ғалаба қозонишига ўз ҳиссасини қўшади. Исроил Мирзаев 1946 йилда ҳаётидаги учинчи уруш Япония урушида қатнашиб ниҳоят барча машаққатларни сабр-бардош билан енгиб, ниҳоят етти йилдан сўнг ўзининг Ватанига қайтади.

          Исроил Мирзаев Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликлари сабабли учала даражадаги “Шухрат” ордени, “Қизил юлдуз” ордени, учта “Жасурлиги учун” медали, Иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 20, 40, 50, 60 йиллик юбилей медаллари, “Германия озодлиги учун”, “Варшава озодлиги учун”, “Белоруссия фронти” ва “Жасорат” медалларига сазовор бўлган.

         Урушдан қайтган Исроил Мирзаев колхозга ишга кириб, жон-жахди билан ишга шўнғиб кетади. Исроил Мирзаев иш фаолияти давомида оддий пахта бригадирлигидан, колхоз раиси ўринбосари, раис, фавқулотда вазиятлар бошлиғи, хўжалик партия қўмитаси котиби каби раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилади.

          Исроил Мирзаев меҳнатсеварлиги сабабли нафақага чиққандан кейин ҳам йўл қурилиш, мактаб, тиббиёт муассасаларини  қуради. Бошқудуқ қишлоғида хотира хиёбони ташкил этади, шаҳарлараро автобус қатновини йўлга қўяди. Шу сабабли  Бошқудуқ қишлоғидагилар Исроил Мирзаев билан фахирланиб, уни “ўзимизнинг” “герой бобо” деб фахирланишади.

Ушбу маълумот Пастдарғом туман давлат архивининг Нуробод филиали тақдим этган материллар асосида тайёрланди.


манба:Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати


Самарқанд вилоят давлат архивининг 100 йиллиги муносабати билан мақола

22-04-2021 08:34   980

Овози Самарқанд газетасининг 2021-йил 17-апрел 31(3052)-сонида “Маҳфузгоҳи Маълумоти Сеасра” мавзусида вилоят давлат архиви директори Ш.Мавлоновнинг мақоласи чоп этилди.


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати


Самарқанд вилоят давлат архивининг 100 йиллиги муносабати билан

22-04-2021 08:28   974

Зарафшон газетасининг 2021-йил 20-апрел 46(23.482)-сонида Улар бизни 100 йилдан буён “ҲУЖЖАТЛАШТИРИШАДИ” мавзусида вилоят давлат архиви директори Ш.Мавлоновнинг мақоласи чоп этилди.
Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати


“ЎЗАРХИВ” АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ УЛУҒБЕК МИРТОЛИБОВИЧ ЮСУПОВНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ДАВЛАТ АРХИВИ ТАШКИЛ ТОПИШИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ

21-04-2021 07:30   913

Архивлар – давлатнинг тарихини ўзида мужассам этган ҳужжатли асосга таянган йирик ахборот анбаидир, шу сабаб “Архивлар –тарих кўзгуси” дея эътироф этилади. Тарихимизни ўрганмай, билмай туриб, янгичасига яшашни, ҳаёт тарзимизни ўзгартиришимизни, замонга, буюк аждодларимизга мос авлодни тарбиялашимизни амалга ошириш қийин бўлади. Шунинг учун ҳам Архивларга эътибор йилдан йилга ортиб бормоқда. Давлатимиз томонидан архивларга азалдан, ҳар бир даврда ўзига яраша, имконият доирасида ғамхўрлик қилиб келинган. Махсус бинолар ажратилган, иш шароити яратиб берилган. Архив ҳужжатларини асраш, келгуси авлодларга етказиш бўйича жуда кўп ишлар қилинган. Айниқса сўнгги йилларда эътибор жуда ўзгарди. Архивларга янги бинолар қуриб берилмоқда, мутахассислар билан мустаҳкамланиб бормоқда. Архивларда ҳужжатларни сақлашни, фойдаланишни янги усуллари, жумладан рақамли технологияларни қўллаш учун амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, Самарқанд вилоятида ўтган давр мобайнида архив иши ва иш юритиш соҳасида зарур инфратузилма яратилди, архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишда ижобий натижаларга эришилди ҳамда муайян интеллектуал ва технологик салоҳият шакллантирилди, Миллий архив фонди Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатлар билан бойитилди. Самарқанд вилоят давлат архиви 1921 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб жорий йилнинг апрель ойида ташкил этилганлигига 100 йил тўлди. Ушбу қутлуғ сана барчамизга муборак бўлсин! Бугунги кунда вилоят давлат архивида Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларини сифатли сақловини таъминлашда Самарқандлик фидойи архивчиларнинг ҳиссаси катта албатта. Шу давргача вилоят давлат архивида 13 та раҳбар фаолият кўрсатган ва улардан бири “Соҳа ифтихори” Абдували Маманазаров буган вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида соҳага хизмат қилишни давом эттирмоқда. Азиз ҳамкасблар! Биз ўз олдимизга халқимизни ҳар томонлама рози қилишдек, фуқаролар, жамият ва давлат учун аҳамияти боис сақланиши лозим бўлган архив ҳужжатларини келажак учун асрашдек улуғ вазифани қўйган эканмиз, бу мақсадга эришиш йўлида архив иши ва иш юритиш тизимини жадал ривожлантиришга аҳамият қаратмоғимиз зарур. Ва бу ишларни биз аввало Сиз ҳамкасбларимиз билан елкама-елка амалга оширамиз. Бугунги тарихий санада Сиз азиз ҳамкасбларимиз билан бир сафда меҳнат қилаётганлигимиздан фахрланамиз албатта. Сизларни Самарқанд вилоят давлат архиви ташкил топишининг қутлуғ 100 йиллиги муносабати билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз ҳамкасблар!


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси “Самарқанд вилоят давлат архиви 100 ёши” муносабат билан вилоят ҳокимининг табриги

20-04-2021 17:08   1061

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси “Самарқанд вилоят давлат архиви 100 ёшда”

Жорий йилнинг 20-апрел куни Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси, Самарқанд вилоят давлат архиви ташкил этилганлигига 100 йил тўлди.
Шу муносабат билан Самарқанд вилоят ҳокими Э.О.Турдимов Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ҳамда Самарқанд вилоят давлат архивиниг ўз касбини фидоий, жонкуяр ходимларини вилоят давлат архивининг 100 ёши билан самимий табриклади. Табрикномани вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Р.Ураков вилоят ҳокими номидан расман топширди.


Манба:Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.


“Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Исаев Хусан Нуруллаевич Самарқанд туман давлат архивида бўлди

20-04-2021 16:22   944


“Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Х.Исаев давлат архивининг ҳужжатларни сақланиш ҳолати, ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, иш жараёни билан танишиб, тегишли тушинчалар ва тавсиялар берди.

Малумот учун: Самарқанд туман  давлат архиви, Самарқанд вилоят ижроя комитетининг 1962 йил 17 июлдаги 15/370 сонли қарори ва Самарқанд  раён  ижроия комитетининг 1962 йил 6 августдаги  204-а сонли қарор асосида Самарқанд туманлараро архиви номи остида ташкил топган.Бугунги кунда туман давлат архиви Ургут, Тайлоқ ва Самарқанд туманлардаги жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларга архив хизматини кўрсатиб келмоқда. Туман давлат архивида  1919-2018 йилларни ҳужжатларни ўз ичига олади. Ҳозирги кунда 895 фондда мавжуд бўлиб 122892 минг сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Доимий сақланадиган хужжатлар   сони  98864 сақлов бирлиги,  Шахсий таркиб хужжатлари сони 24028 сақлов бирлигини ташкил этади.  Самарқанд туман давлат архивида сақланаётган ҳужжатлардан ҳозирги кунга қадар 15112 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар кўриб чиқилиб, 2255 сақлов бирлигидаги ҳужжатлардан 25087 та алоҳида қимматли ҳужжатлар аниқланиб, рақамлаштирилган.


Манба:Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати 



Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси Самарқанд вилоят давлат архиви 100 ёшда

20-04-2021 15:36   980



Жорий йилнинг 20-апрел куни Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси, Самарқанд вилоят давлат архиви ташкил этилганлигига 100 йил тўлганлиги  муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Х.Исаев Самарқанд давлат университети тарих фанлари доктор профессори Б.Эргашиев,Самарқанд шаҳар жомий масжиди имом хатиби Бойқобилов Хабибулла хожи идоравий архивлар ходимлари, архив директорлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси “Самарқанд вилоят давлат архиви ташкил топганлигининг 100 йиллиги” муносабати билан ҳамда архив соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати архив иши ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ҳамда Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров томонидан жами 31 архивчи ходимлар ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.




“Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Х.Исаев Пастдарғом туман давлат архивида бўлди.

19-04-2021 16:44   940

“Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Х.Исаев Пастдарғом туман давлат архивида бўлди.

“Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Х.Исаев давлат архивининг ҳужжатларни сақланиш ҳолати, ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, иш жараёни билан танишиб, тегишли тушинчалар ва тавсиялар берди.


Маълумот учун: Пастдарғом туман давлат архиви Самарқанд вилояти хокимининг 2000 йил 22-августдаги 201-сонли ва Пастдарғом туман хокимининг 30 август 224/8-сонли қарори билан Самарқанд вилоят давлат архивининг Пастдарғом туман филиали очилган ва 2012 йил 6-июндаги Самарқанд вилоят хокимининг 119-К сонли ва Пастдарғом туман хокимининг 2012 йил 12-июн 1004-к сонли қарорига асосан Самарқанд вилояти давлат архивининг Пастдарғом филиали, Пастдарғом туман Давлат архивига айлантирилган. Бугунги кунда Пастдарғом туман давлат архивида 1926-2016 йиллардаги даврни ўз ичига олган жами 393 та фонд 100 минг сақлов бирлигидан ортик хужжатлар сақланиб келинмоқда,
Хизмат сафари давом этмоқда...

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати


Хизмат сафари давомида “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Х.Исаев архивчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказди.

19-04-2021 16:39   910

Бугун Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар давлат архивида ташкил этилган Маънавият ва Маърифат хонасида Каттақўрғон шаҳар давлат архиви ҳамда Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари ёш ходимлари билан "Ўзархив" агентлиги директори ўринбосари Хусан Нуруллаевич давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида ёш архивчи ходимларни муаммо ва таклифлари тингланиб керакли маслаҳатлар ва тушинчалар бериб ўтилди.


Бугунги кунда ёшларга бўлган эътибор, уларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида алоҳида тухталиб, мамлакатимиз тараққиёти юлида ёшларни ўрни ва аҳамияти қанчалик муҳим эканлиги ҳақида гапириб ёшларга катта ишонч билдириб, архивчи ёшларга келгуси ишларида улкан мувоффақиятлар тилади.



Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати