САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси Самарқанд вилоят давлат архиви 100 ёшда



Жорий йилнинг 20-апрел куни Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси, Самарқанд вилоят давлат архиви ташкил этилганлигига 100 йил тўлганлиги  муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Х.Исаев Самарқанд давлат университети тарих фанлари доктор профессори Б.Эргашиев,Самарқанд шаҳар жомий масжиди имом хатиби Бойқобилов Хабибулла хожи идоравий архивлар ходимлари, архив директорлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси “Самарқанд вилоят давлат архиви ташкил топганлигининг 100 йиллиги” муносабати билан ҳамда архив соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати архив иши ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ҳамда Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров томонидан жами 31 архивчи ходимлар ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.





Киритилган вақти: 20/04/2021 15:36;   Кўрилганлиги: 977
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyati-arxiv-ishi-hududiy-boshqarmasi-samarqand-viloyat-davlat-arxivi-100-yoshda
Чоп этилган вақт: 21/12/2024 19:05