САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Ўзбекистон Республикаси

Ўзбекистон Республикаси ҳақида умумий маълумотлар

Географик жойлашуви: Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган, майдони 449,8 минг кв км. Республика чегараси Ғарбдан Шарққа 1425 км, шимолдан жанубга қадар 930 км. Республика шимолий-шарқда Қозоғистон, Шарқда ва жанубий-шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, Ғарбда Туркманистон, Жанубда эса Афғонистон билан чегарадошдир.

Координатлари: 41 0 шимолий кенгликда, 64 0 шарқий узунликда.

Чегаралари: Давлат чегарасининг умумий узунлиги 6 221 километрни ташкил этади. Жумладан, Афғонистон – 137 км, Қозоғистон – 2 203 км, Қирғизистон – 1 099 км, Тожикистон – 1 161 км ва Туркманистон билан – 1 621 км.

Релефи: Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида жуда қулай табиий-географик шароитга эга. Мамлакат ҳудуди ўзига хос пасттекислик ва тоғ релефини ўз ичига олади. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмини пасттекисликлар ташкил этади. Шулардан энг муҳими Турон пасттекислигидир. Мамлакат шарқи ва шимолий шарқида Тян-Шан ва Помир тоғ (мамлакатнинг энг юқори нуқтаси (4643м.) тизмалари жойлашган. Ўзбекистон ҳудуди марказида дунёнинг бепоён чўлларидан бири - Қизилқум ястаниб ётади.

Геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари: Мамлакат ер ости бойликлари табиий газ, қўнғир ва тош кўмир, олтин, мис, волфрам, висмут ҳамда очиқ нефт конлари захирасига эга.

Иқлими: Ўзбекистон иқлими кескин ўзгарувчан континентал иқлимдир. Минтақадаги кундузги ва тунги, ёзги ва қишки ҳаво ҳарорати кескин фарқлидир. Йиллик ҳаво ҳарорати фарқи сезиларли даражада юқори. Январ ойи ўртача ҳарорати -6 0 гача тушади, июл ойида ўртача ҳаво ҳарорати +32 0 гача кўтарилади. Пасттекислик ҳудудларида йиллик ёғингарчилик миқдори -120-200 мм., чўл ҳудудларида -1000 мм. гача етади. Ёғингарчилик миқдори кам бўлгани сабабли, қишлоқ хўжалиги сунъий суғориш тизимига боғлиқдир.

Ички сув ҳавзалари: Мамлакат энг йирик дарёлари Амударё ва Сирдарё. Амударё узунлиги -1437 км., Сирдарё -2137 км.га етади. Ўзбекистоннинг кўпгина ички дарёлари суви оқуви давомида кенг дашту-чўлларга сингиб кетади, фақатгина Амударё ва Сирдарё Орол денгизига бориб қуйилади. Республикада йил давомида сув билан таъмин этиб турувчи Чордарё каби бир неча сунъий кўллар мавжуд. 
Тупроқ ва ўсимликлари. Пасттекисликлар чўл ўсимликлари, тоғлари эса дашт, ўрмон ва тоғ олди яйловлари ўсимликларидан иборат.

Ҳайвонот дунёси: Мамлакат фаунаси жуда турли-тумандир. Чўлларда жуда камёб ҳисобланаган сайғоқ ва узунлиги 1,5 метрга тенг эчкиэмар, баланд тоғларда эса қор барси ва тоғ эчкисининг ноёб турлари учрайди.

Тоғ тизими: Республика территориясининг бешдан бир қисмини тоғ ва тоғ олди ҳудуди ташкил этади. Шарқий ҳудуди ўрта ва баланд тоғли релефдан иборат: республика ҳудуди Ғарбий Тян-Шан (Угом, Пскем, Чотқол ва Қурама тоғ тизмаси) ва Помир-Олой (Зарафшон, Туркистон, Ҳисор, Қўҳитангтоғ ва Бойсунтоғ тоғ тизмаси) тоғ тизмалари ёнбағрини ўз ичига олади. Жанубдан ғарбга томон улар қиялаб боради ва пасттекисликка қўшилиб кетади. Ушбу тоғлар орасида улкан Қашқадарё, Сурхондарё, Зарафшон ва Самарқанд воҳалари ястаниб ётади. Буларнинг энг каттаси ҳисобланган Фарғона водийси - 370 километр, кенглиги 190 километрга етади. У уч томондан баланд тоғ билан ўралган ва фақат ғарб томони текисликдир. Афғонистон билан чегара ҳудудда Амударё делтаси ёйилиб ётади.

Табиий захиралари: Ўзбекистон Республикаси улкан саноат ва минерал хом ашё, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қайта ишлаш жараёнида олинадиган катта миқдордаги ярим тайёр маҳсулотлар, табиий бойлик захиралари ва ривожланган инфратузилма имкониятларига эга. Ер ости захираларини замонавий равишда излаб топиш ишлари қимматбаҳо, рангли ва ноёб металлар захиралари, турли органик ёқилғи маҳсулотлари, нефт, табиий газ ва газ конденсанти, қўнғир ва ярим коксга оид кўмир, сланес ёқилғиси, уран ва кўпгина қурилиш учун зарур хом ашё турларига бой конларни ўзлаштириш билан боғлиқдир.

Ўзбекистон ҳудудида тахминан юздан ортиқ минерал хом ашёни ўз ичига олган, бинобарин булардан олтмиш тури халқ хўжалигида аллақачон фойдаланилаётган кўпгина фойдали қазилмалар комплекси аниқланган. Ўзбекистон олтин, уран, мис, табиий газ, волфрам, калий тузи, фосфоритлар, каолин каби фойдали қазилмалар заҳираси бўйича нафақат МДҲ давлатлари ўртасида, балки бутун дунёда етакчи ўрин эгаллаши тасдиқланган. Жумладан олтин заҳираси бўйича дунёда тўртинчи, уни қазиб олиш бўйича еттинчи, мис захираси бўйича ўнинчи-ўн биринчи ўринларни, уран заҳираси бўйича еттинчи-саккизинчи, қазиб олишда ўн биринчи-ўн иккинчи ўринларни эгаллаши қайд этилган.

Қуйида зикр этилган минерал хом ашё захиралари нафақат мавжуд тоғ-кон комплексларида келажакда қазиб олиш фаолияти муддатини узайтиради, балки уларнинг олтин, уран, мис, қўрғошин, кумуш, литий, фосфор, калий тузлари, қалай шпати, волластонит, қишлоқ хўжалиги химиявий рудалари ва бошқа бир қатор фойдали қазилмаларнинг яна қайтадан қазиб олишни ташкил қилиш ва уларнинг қувватини оширишни таъминлашга хизмат қилади.


Охирги ўзгариш вақти: 23/11/2017 16:34;   Кўрилганлиги: 8915
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/reference/ozbekiston-respublikasi
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 11:01