Тадбирлар

"Qadring baland bo'lsin ona tilim"

14-10-2021 14:48   1720

21- oktabr  “O‘zbek tili bayrami kuni”ni  keng nishonlash maqsadida Samarqand viloyat arxiv ishi hududiy boshqarmasi Samarqand viloyat davlat arxivida “QADRING BALAND BO‘LSIN ONA TILIM” shiori ostida bayram tadbiri o‘tkazildi.

Tadbirda Samarqand davlat universiteti O‘zbek tilshunosligi kafedrasi dotsenti Umirova Svetlana  Ma’murjonovna, Samarqand davlat universiteti O‘zbek tilshunosligi kafedrasi katta o‘qituvchisi Xolmuxamedov Baxtiyor Farxodovich, Samarqand davlat universiteti O‘zbek tilshunosligi kafedrasi o‘qituvchisi Islamova Dinara Azamatovnalar o‘z ma'ruzalari bilan ishtirok etishdi.

O‘zbek tilining tarixiy taraqqiyot davri juda qadimiydir. Chunki tilimiz rivojlanish davri eramizdan avvalgi davrlarga borib taqaladigan va bugungi kunda o'ttizdan ortiq tilni o‘z ichiga olgan turkiy tillar oilasiga kiruvchi tildir. Va faxr bilan aytishimiz mumkinki, turkiy tilda yozilgan, bizga qadar saqlanib qolgan eng ko‘hna yodgorliklarimizni ham biz tushuna olamiz. Ulardagi ko‘pgina so‘zlarning aynanligicha saqlanib qolgani va hozirda ham umumiste’molda foydalanilayotgani buning sababi, desak yanglishmaymiz. Tarixdan ma’lumki, tilimiz o‘lkamizda hukm surgan mashhur podsholiklarning davlat ishlari yuritishdagi asosiy tili bo‘lgan. Agar shunday bo‘lmaganda, mashhur Turk hoqoni Bilga hoqon va uning sarkardasi To‘nyuquq o‘z hayot yo‘li aks etgan bitiktoshlarni shu tilda yozdirmagan bo‘lar edi. Qoraxoniylar davrida yaratilgan, davlat boshqaruviga oid «Qutadg‘u bilig» asari, buyuk sarkarda Amir Temurning «Temur tuzuklari», Zahiriddin Muhammad Boburning «Boburnoma» asari bu tilda yozilmas edi.

Tilimiz o‘sha davrlardayoq Movarounnahr va Xuroson bo‘ylab keng tarqalgan va iste’molda bo‘lgani sababli shayx ul-mashoyix Ahmad Yassaviy o‘z «Hikmatlar»ini shu tilda yozgan va minglab ixlosmandlariga islom g‘oyalari, tariqat odobini shu tilda tushuntirgan. Hatto hikmatlarida «Otim Ahmad, Turkistondir elim mening, // Yurtim turk, elim turk, tilim turkdir.// Tilim ko‘p tillardan ko‘ruklikdir», – deb iftixor etganlar.

 Tilimiz bir necha yuz yillar ajdodlarimizning ona tili hisoblanib kelgani uchun uning kelajagi to‘g‘risida kurashlar, xatti-harakatlar to‘xtamagan. Hazrat Alisher Navoiy umrboqiy asarlarini shu tilda yozganlar, bu tilning boshqa tillardan qolishmasligini nazariy jihatdan «Muhokamat ul-lug‘atayn» asari, amaliy jihatdan «Xamsa» asari va minglab g‘azal-ruboiylari orqali isbotlaganlar.

Bu til ilm tili bo‘la olishini «Mezon ul-avzon» asari bilan, rasmiy bayonda ham boshqa tillardan qolishmasligini «Vaqfiya», «Munshaot» asarlari bilan dalillaganlar. 

  Xullas, qancha-qancha qiyinchiliklar, to‘siqlarga qaramay, ajdodlarimiz tilimizni avaylab, butun jozibasi, kuch-qudratini asoslab, bor imkoniyatlarini dalillab, rivojlantirib bizga yetkazib berishdi. Davlatimiz rahbari, muhtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev o‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganining o‘ttiz yilligiga bag’ishlangan tantanali marosimdagi nutqlarida ta’kidlaganlaridek, ota-bobolarimiz aynan ona tilimiz orqali jahonga o‘z so‘zini aytib kelganlar. Shu tilda buyuk madaniyat namunalarini, ulkan ilmiy kashfiyotlar, badiiy durdonalar yaratganlar. Va shu orqali tilimizni umrboqiy bo‘lishi, zamonlar osha o‘lkamizda yangrashini ta’minlaganlar. Ajdodlarimiz singari biz ham  faxrimiz, qadrimiz bo‘lgan ona tilimizni asrashimiz, kelajak avlodga sofligicha, ming bir jilosi bilan  yetkazishimiz kerak deb Samarqand davlat universiteti O‘zbek tilshunosligi kafedrasi dotsenti Umirova Svetlana  Ma’murjonovna, o‘z ma'ruzalarini yakunladilar.

tadbir sungida Samarqand viloyat davlat arxivi hamda Samarqand davlat universiteti filalogiya fakulteti bilan hamkorlikda tadbirlar tashkil etib borayotganligi uchun Samarqand davlat universiteti filalogiya fakulteti o‘zbek tilshunosligi kafedrasi o‘qituvchilariga Samarqand viloyat arxiv ishi hududiy boshqarmasi boshlig‘ining tashakkurnomasi hamda esdalik sovg‘alar topshirildi.


O‘zbekiston Respublikasi "O‘zarxiv" agentligining rasmiy kanali

 https://t.me/uzarxivs

Samarqand viloyat arxiv ishi hududiy boshqarmasining rasmiy kanali

https://t.me/sam_archive


Бугун “Мустақиллик- архив ҳужжатлари, таҳлил, имконият, масъулият” ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

25-08-2021 09:01   4878

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига

тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4926-сон

қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзархив” агентлигининг 2021-йил 11-августдаги 01-27/1050-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси вилоят давлат архиви биносида Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси сардорлар мактаби ёш волонтиёрлар ҳамда Самарқанд Давлат университети тарих факультети ўқитувчиси А.Самиев, вилоят давлат архиви ходимлари иштирокида “Мустақиллик – архив ҳужжатлари, таҳлил, имконият, масъулият” ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини самимий муборакбод этди.

Шунингдек, давлатимиз мустақилликга эришгандан сўнг архив соҳасидаги ижобий ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида айтиб ўтди.

Шундан сўнг тадбирда сўз олган тарих факультети ўқитувчиси А.Самиев архивларнинг тарихни сақлаб қолишдек масъулиятли, шарафли ҳамда захматли фаолияти ҳақида тўхталиб, бу борада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазоворлигини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари ўтган даврда эришилган ютуқлари тўғрисида тадбир иштирокчиларига сўзлаб берди.

Тадбир иштирокчилдари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.


Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали  https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати 


“9-июн халқаро архивлар куни” ва “ 15 июн архив иши тўғрисидаги Қонун” қабул қилинганлиги муносабати билан Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архив раҳбар ва ходимлари тақдирланди

07-06-2021 13:32   4279

Бугун "9-июнь халқаро архивлар куни" ва "15-июнь архив иши тўғрисидаги Қонун" қилинганлиги муносабати билан Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирда Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги Каттақўрғон шаҳар давлат архиви директори Ж.Ганиев, Булунғур туман давлат архиви директори Ш.Равшанов, Каттақўрғон шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Б.Сирожиддинов, Пахтачи туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Ш.Давроновлар Архив соҳаси ривожи, тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшиб келаётган, жамиятимизда соҳанинг ўрни ва ролини кучайтиришда, ҳамда "9-июнь халқаро архивлар куни" ва 15-июнь "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори У.М.Юсупов ташаккурномаси билан тақдирланди.


Ташаккурномани бошқарма бошлиғи расман топширди шу жумладан "9-июнь халқаро архивлар куни" ва 15-июнь "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан Самарқанд вилоят давлат архиви директори Ш.Мавлонов, Жомбой туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Ш.Мамарасулов, Паяриқ туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Б.Муродов, Қўшрабод туман давлат архиви директори А.Т.Маманазаров, Пастдарғом туман давлат архиви директори А.Дияров, Пастдарғом туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Ш.Турсунова, Иштихон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Ф.Қулмаматов, Ургут туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Э.Джахбаров, Каттақўрғон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Ш.Қодиров, Тайлоқ туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори С.Қосимов, Оқдарё туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори З.Эрмонов, Нарпай туман давлат архиви директори Ж.Садинов, Самарқанд вилоят давлат архиви бўлим мудири Ш.Бахритдинова, Самарқанд вилоят давлат архиви етакчи архивчиси С.Жураева, Самарқанд вилоят давлат архиви фонд сақловчиси Г.Хайитқулова, Самарқанд вилоят давлат архиви 2-даражали архивчиси Т.Мухитдинова, Самарқанд вилоят давлат архиви 2-даражали археографи Ш.Ибрагимовалар Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров ташаккурномаси билан тақдирландилар.



Тадбир давомида Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги давлат архивлари  ташкилот ва корхоналарнинг ҳужжатларини тартибга келтириш мавзусида қисқа муддатли (уч кунлик) малака ошириш курсларини тамомлаганлиги учун жами 14 кишига Архив иши ва иш юритиш илмий-методик маркази томонидан берилган сертификатлар топширилди.





Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали 

https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали

https://t.me/sam_archive



Sentral Asia - 2021

21-05-2021 06:51   2210

19 май куни Анъанавий тарзда Миллий кутубхона томонидан утказилиб келинаётган "Сentral Asia - 2021 Фан, таълим,  маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари"  XIV Халқаро конференцияси, Халкаро форуми очилиш маросимида "Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Юсупов табрик нутқи билан иштирок этди.




Манба: "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси "Самарқанд вилоят давлат архиви 100 ёшда" шу муносабат билан ўтказилган пресс-тур

22-04-2021 06:59   1324


"Агентлик кубоги" спорт мусобоқалари

11-03-2021 15:43   1325

"АГЕНТЛИК КУБОГИ" СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ САМАРҚАНДДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Респупбликаси “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил 19 февралдаги 53-сонли буйруғи, 2021 йил 11 февралдаги №3-АФ фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, бугун спортнинг Футбол, стол тенниси, югуриш, тош кўтариш, шахмат, шашка тўрлари бўйича Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси, Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ҳамда Жизззах вилояти архив иши ҳудудий бошқармалари ёш ходимлари ўртасида "Агентлик кубоги" саралаш мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада Қашқадарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармасидан Ёшлар ишлари бўйча мутахассис А.Суяров бош ҳакамликни олиб борди.Қизғин бўлиб ўтган “Агентлик кубоги” спорт мусобақаси саралаш босқичида энг кўп совринли ўринни Жиззах вилояти архивчилар жамоаси эгаллади ва республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.


Фурсатдан фойдаланиб мусобақани ташкил этишда яқиндан ёрдам берган Самарқанд вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали  https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive


#БАЛЛИ_ҚИЗЛАР

06-03-2021 08:03   2887

Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Андижон вилоятида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон миллий архивлари ёш ходималари ўртасида бўлиб ўтган “Балли қизлар” беллашувида Самарқанд вилоят архив иши ҳудуий бошқармаси ёш ходимлари фаол иштирок этиб фахрли III ўринни эгаллашди.

Фурсатдан фойдаланиб Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси номидан беллашувда иштирок этган С.Асадова, Н.Саломова, Ч.Расулова, Э.Ризақулов, М.Рўзиеваларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


“Биз аждодларимизнинг бой тарихига бефарқ эмасмиз”

14-01-2021 08:29   1280



"Мардлар қуриқлайди Ватанни"

13-01-2021 11:42   1304



“Бахтимиз, Иқболимиз шу қомусда мужассам”

07-12-2020 15:54   2063