09-05-2021 15:32 902
Samarqand viloyati arxiv ishi hududiy boshqarmasi jamoasi nomidan Xotira va qadirlash kuni hamda ikkinchi jahon urushida qozonilgan G'alabaning 76 yilligi bilan barcha faxriylarni, butun xalqimizni chin yurakdan muborakbod etamiz.
Hurmat bilan Samarqand viloyati arxiv ishi hududiy boshqarmasi boshlig'i A.Mamanazarov
07-05-2021 13:36 1054
Эргашев Ниёзхон 1922 йил 10 февралда Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Шайхлар қишлоғида деҳқон оиласида туғулган. Отаси Мусаев Эргаш.
Эргашев Ниёзхон 1943 йил июн ойида армияга чақирилган. 1943 йил 1 май куни харбий присяга қабул қилиб июн ва август ойлари 382 ўқчи полкида ўқчи (стрелок) бўлган. Жангларнинг бирида 1943 йил оғир яраланиб ҳарбий госпиталга тушган ва 1944 йилни 12 январигача даволанган ва ҳарбий хизматга яроқсизлиги сабабли уруш ортига қайтарилган. Шундан кейин фронт ортида хизмат қилиб 1983 йилгача калхозда тракторчи бўлиб ишлаган. Ушбу ишлаган даврида бир неча бор УзССР Олий Совети Президиуми фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. Оила қурган ва 7 ўғил ва икки қизни ватанга хизмат қиладиган олий маълумотли фарзандлар қилиб тарбиялаган.
Эргашев Ниёзхон урушдан кейин ўзининг туғилиб ўсган жойи Иштихон туманининг Шайхлар қишлоғида 2015 йил 2 январда 93 ёшида вафот этган.
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive
05-05-2021 12:11 932
UZ: Мкрычан Изабелла Григорьевна ва Соловьева Наташларни Самарқанд шаҳридаги “8 март фабрикаси”га ёзган хатлари.1943 йил
Ушбу ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивининг 776 чи “Коллекция документов Великой Отечественной войны” фондда сақланмоқда.
RU: Письма Мкрычан Изабелла Григорьевна и Соловьевой Наташи на Самаркандскую фабрику им 8 марта.1943 год.
Этот документ хранится в Самаркандском областном государственном архиве в фонде №776 Коллекции документов Великой Отечественной войны.
05-05-2021 12:06 1027
UZ: Муминов Бурхон фронтдан хатлар
Ушбу ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивининг 776-“Коллекция документов Великой Отечественной войны” фондида сақланмоқда.
RU: Письма с фронта Муминову Бурхону.
Этот документ хранится в Самаркандском областном государственном архиве в фонде №776 Коллекции документов Великой Отечественной войны.
05-05-2021 09:50 900
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ
Жорий йилнинг 12-май куни соат 10:00 да “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг I ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига мувофиқ Қўшработ тумани давлат архивида Бошқарма бошлиғи А.А.Маманазаров томонидан сайёр қабули ўтказилади.
Манзил: Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Ғ.Ғулом кўчаси 3-уй
Мурожаат учун тел: +998 (66) 646 12 19
04-05-2021 07:52 884
Эълон, Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан бошқарманинг 2021-йил I- ярим йиллигига мўлжалланган Асосий иш иш режасига асосан жорий йил 6-май куни 2021-йил I-чорак давомидаги ижтимоий-иқтисодий фаолият якунларига бағишланган (масофавий, “Zoom” иловаси орқали) Кенгаш йиғилиши ўтказилиши режалаштирилди.
03-05-2021 09:45 1003
Санаев Ғулом 1923 йилда Самарқанд вилояти Қорадарё (ҳозирги Каттақурғон) туманининг Йулдош Охунбобоев жамоа хужалигида, Қуштегирмон қишлоғида туғилган.
1942 йил май ойида иккинчи жаҳон урушида қатнашиш учун харбий хизматга сафарбар этилган.
1942 йил июль ойидан дастлаб Волхов фронтида 172 - рақамли гаубица артелерия полки таркибида Ленинград шаҳрининг мудофаси учун олиб борилган жангларда қатнашган.
1 – чи Болтиқбуйи фронтида 10 гвардия артелерия бригадаси таркибида Болтиқбуйи Республикаларини немис – фашист босқинчиларидан озод этишда олиб борилган жангларда қатнашган.
1943 йилда гвардия сержанти ҳарбий унвони берилган ва артелерия орудия командири этиб тайинланган.
1 - чи Беллоруссия фронтида 10 гвардия артелерия бригадаси таркибида Кенигсберг (ҳозирги Калининград) шаҳрини немис – фашист босқинчиларидан озод этишда олиб борилган жангларда иштирок этган.
1944 – 45 йилларда 10 гвардия артелерия бригадаси таркибида Германия ҳудудини немис – фашист босқинчиларидан озод этишда ва Берлин шаҳрини забт этишда олиб борилган жангларда мардоновор иштирок этган.
1947 йил феврал ойида армия сафидан демобилизация қилинган ва иккинчи жаҳон урушида мардоновор иштироки учун қуйидаги давлат мукофотлари :
1) “Жасоат” медали;
2) “Ленинград мудофаси учун” медали;
3) “Кенигсбергни озод этилганлиги учун” медали;
4) “Берлинни озод этилганлиги учун” медали
5) “1941 – 45 йилларда Улуг Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан тақдирланган.
Урушдан қайтгандан кейин бир муддат Й. Охунбобоев номли колхозда меҳнат қилган, лекин уруш вактида олган жарохатлари сабаб кўп вақт касал бўлиб ётган. 1981 йил 5 ноябрда вафот этган ва Каттақўрғон туманининг Муминхужа кишлогида дафн этилган.
29-04-2021 12:11 971
Аҳмаджон Қурбонов 1921 йил Самарқанд вилояти Жомбой туманининг Хўжа қишлоғида деҳқон оиласида туғулган.
Миллати ўзбек маълумоти ўрта махсус.
Душанбе ўқитувчилар тайёрлаш курсини битириб Кулоб вилоятининг Арал қишлоғида тарих ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1940 йилдан Қуролли Кучлар сафида Тамбов пиёда аскарлар ҳарбий мактабини битиргач 44-гвардиячи Барновичи ўқчи дивизияси 128-гвардиячи полкнинг 1-баталъони қумондони бўлган.
1944 йил сентябрь ойи бошларида Нарев дарёси бўйидаги жангларда катта жасорат кўрсатди. Гвардиячи майор А.Қурбонов бошқарган батальон жангчилари душманга қарши мардларча курашдилар. Улар душманнинг 6 танкини 4 бронетранспортёрини 13 пулемётини 200 дан кўп аскар ва зобитини йўқ қилдилар. А.Қурбонов 1945 йилнинг 6 февралида Полъшани фашистлардан озод этиш учун олиб борилган жангларда қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Унинг жасади Грауденец уезди Шенай қишлоғидаги ўртоқлик қабристонида дафин этилган. Собиқ СССР Олий Совет Президиумининг 1945 йил 24 март фармони билан Қурбонов Аҳмаджонга (ўлимидан кейин) Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.
Ўзи тўғилиб ўсган давлат хўжалиги 2 ўрта мактаб Жомбойдаги марказий кўчалардан бири ўқувчилар оромгоҳи қаҳрамоннинг номи билан аталади.Давлат хўжалигида унинг нимҳайкали ва ўзи таълим олган мактабда ёдгорлик лавҳа ўрнатилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кўзатиб боринг. Каналимизга аъзо бўлинг
http://xotira.archive.uz/
https://archive.uz/
https://www.facebook.com/uzarxiv
Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали https://t.me/uzarxivs
http://samarchive.uz/
https://www.facebook.com/samarchive
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive
28-04-2021 12:24 978
Файзулла Йўлдошев 1912 йил 15 сентябрида Туркистон шаҳрида деҳқон оиласида туғилган.Миллати ўзбек, маълумоти олий.
Самарқанддаги педагогика билим юртини битириб, ўқитувчи ва мактаб директори вазифаларида ишлади.
1942 йил июн ойида Қуролли кучлар сафига чақирилди. 1-Украина фронтининг 38-армияси таркибидаги 180-ўқчи дивизияга қарашли полкда бўлинма командири бўлди. 1943 йилнинг 27 сентябрида катта сержант Ф.Йўлдошев Ново-Петров қишлоғида (Киевнинг шимолида) десантчилар гуруҳида Днепрдан кечиб ўтган. Бир неча марта разведкада бўлиб душман кучлари тўғрисида қимматли ва муҳим маълумотлар олишга эришган.
Жанг майдонларида кўрсатган жасурлиги юксак тақдирланиб, унга собиқ СССР Олий Совети Президумининг 1943 йил 29 октябрдаги фармони билан Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.
Урушдан кейинги йилларда Наманган туманида яшаган ва ўрта мактаб директори вазифасида ишлаган. Ленин биринчи даражали Ватан уруши, Қизил юлдуз орденлари ва қатор жанговар медаллар билан мукофотланган.
манба: Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
27-04-2021 15:09 1008
Облоқул Ўрозбоевич Узоқов 1922 йили Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Қоратепа қишлоғида туғилган. Уруш бошланганда 19 ёшли Облоқул Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университетининг 3-курсини тамомлаб, тўртинчи курсга ўтган эди. 1941 йили у армия сафига чақирилади. 1943 йил августидан бошлаб эса ҳаракатдаги жанговар армия таркибида хизмат қилади. 1940 йили партия аъзолигига қабул қилинган эди. Саводли, ёш жангчиларга маънавий мафкуравий устоз даражасидаги ёш Облоқул Узоқов 62-гвардия кавалерия полкининг 1-эскадрони командири бўлди. У 61-армия 7-гвардиячи кавалерия корпусининг 16-гвардиячи кавалерия дивизияси сафида Марказий фронтда жанг қилади. Гвардия сержанти Облоқул Узоқов Чернигов ерида Днепр дарёсидан ўтишда жасорат кўрсатади. 1943 йил 19 сентябрь куни Украинанинг Чернигов вилоятидаги Клочков қишлоғи учун бўлган жангда немисларнинг автоматчилари Облоқул Узоқов бошлиқ 1-эскадрон жангчилари ҳаракатини тўхтатиб қўяди. Шу қишлоқдаги “1 Май” совхози учун бўлган бу жангда жасур жангчи Облоқул Узоқов фашистлар тинмай отаётган пулемётга орқа томондан яшириниб келиб, бир нечта граната отади. Жангчиларимизни қириб турган душман пулемётининг “овози ўчирилади”. Шу куннинг ўзида Черниш қишлоғидаги кўча жангларида кавалерист жангчи яна бир жасорат кўрсатади. У бостириб келаётган немис аскарларини яқин келишга йўл қўйиб, кейин бир йўла 35 нафар фашист автоматчисини ер тишлатади.
Жасорат кетидан жасорат намуналари давом этар эди. 1943 йил 28 сентябрь куни кечаси сержант Облоқул Узоқов Днепр дарёсидан ўтиб, 1-эскадрон жангчиларини дарёдан ўтишга йўл қўймаётган душман пулемётини “тинчитади”. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 15 январдаги фармони билан фашист босқинчиларига қарши курашда жанговар топшириқларни намунали бажарганлиги, кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун гвардия сержанти Облоқул Ўрозбоевич Узоқов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони, Ленин ордени ва “Олтин юлдуз” медали билан тақдирланади. Урушдан кейин Облоқул Узоқов колхоз раиси лавозимида, партия-хўжалик ишларида хизмат қилди. Фарғона вилояти Данғара посёлкасидаги кўчалардан бирига Совет Иттифоқи Қаҳрамони Облоқул Узоқов номи берилган. Қаҳрамонимиз узоқ умр кўрмади, у 1955 йил 26 июлда 33 ёшида вафот этди. Қоратепа қишлоғида дафн этилга
манба: Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive