08-06-2021 13:00 962
Самарқанд вилоят давлат архиви тарихи ҳамда унинг фаолияти, унда сақланаётган уч асрлик тарихни эслатувчи ҳужжатлар архивнинг қадимийлигини эслатиб туради. Вилоят давлат архиви 1921 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб жорий йилнинг апрель ойида ташкил этилганлигига 100 йил тўлди.
1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
Шу билан бирга вилоят давлат архиви ўз фаолиятини 1921 йил апрель ойидан бошлади. Вилоят давлат архиви дастлабги вақтда халқ маорифи комиссарияти таркибида бўлган. Республика Марказий Ижроия қумитасининг 1922 йил 14 майдаги 47-сонли қарори билан Марказий архив бошқармаси ва вилоят давлат архиви Халқ маорифи комиссарияти тизимидан ажратилди.
1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
924 йилда вилоят давлат архиви бюроси, 1927 йилда эса Самарқанд округи ишчи, деҳқон ва аскарлар Совети ижроия комитети қошидаги архив бюроси деб атала бошланди. 1931 йил 30 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий архив бошқармасининг Самарқанд бўлими 1938 йил 18 ноябрдан Самарқанд вилоят архив бошқармаси. 1940 йил 22 майдан Халқ комиссарлари Ички ишлар бўлими, 1944 йил Самарқанд шаҳар давлат архиви ташкил этилди. 1961 йил архивлар ички ишлар вазирлиги тизимидан меҳнаткашлар депутатлари вилоят кенгаши ижроия қумитаси тасарруфига ўтказилган.
1963-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
1962 йил 17 июлда вилоятнинг Булунғур, Каттақўрғон, Нарпай, Самарқанд туманларида туманлараро давлат архивлари ташкил этилган. 1962 йилда архив бўлими ва Самарқанд шаҳар давлат архиви тугатилиб, вилоят давлат архивига бирлаштирилди. 1965 йил 25 мартда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ижроия қумитасининг архив бўлими ташкил этилди. Сўнги йилларда вилоят давлат архивининг фондлари фан, таълим, маданият соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар ҳамда тарихий-маданий ёдгорликларни акс эттирувчи суратлар билан бойитилиб борилмоқда.
2021-йил вилоят давлат архиви ходимларнинг иш жараёнидан
Ҳозирги вақтда вилоят давлат архивида ўттиздан зиёд ҳодимлар фаолият олиб бормоқда, ҳодимларнинг аксарияти кўп йиллик тажрибага эга ҳодимлар ҳисобланади. Бугунги кунда вилоят давлат архивида жами 589 672 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда, бундан ташқари 84000 сақлов бирлигидаг газета ва журналлар, 26200 сақлов бирлигидаги фотосуратлар, 183 826 сақлов бирлигидаги китоб албомлар сақланиб келинмоқда.
2021-йил вилоят давлат архиви ҳужжатларнинг сақлов хонаси
Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали
https://t.me/uzarxivs
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали
https://t.me/sam_archive
08-06-2021 08:04 861
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ
Жорий йилнинг 10-июнь куни соат 10:00 да “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг I ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига мувофиқ Булунғур туман давлат архивида Бошқарма бошлиғи А..Маманазаров томонидан сайёр қабул ўтказилади.
Манзил: Булунғур тумани “Оқтепа” маҳалласи Оқтепа қишлоғи
Мурожаат учун тел: +99897 928 47 49
07-06-2021 13:25 946
1963-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ҳужжатлар сақловхонаси иш жараёнидан Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
27-05-2021 10:26 881
UZ: Самарқанд шаҳар Регистон майдони 1900 йил кўча найрангбозлари. Поляков шахсий фондидан.
Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
RU: Площадь Регистан города Самарканда. Уличные шуты. 1900 год. Из личного фонда Полякова.
Данный документ хранится в Государственном архиве Самаркандской области.
26-05-2021 11:04 1054
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ УРГУТ ТУМАН ШАХСИЙ ТАРКИБ ҲУЖЖАТЛАРИ ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.
Жорий йилнинг 26-май куни “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг I ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул жадвалига мувофиқ Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Пастдарғом тумани давлат архивининг Ургут туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.
Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
26-05-2021 10:09 1084
21-05-2021 12:25 879
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ
Жорий йилнинг 26-май куни соат 10:00 да “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг I ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига мувофиқ Ургут туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида Бошқарма бошлиғи А.А.Маманазаров томонидан сайёр қабули ўтказилади.
Манзил: Самарқанд вилояти,Ургут тумани, Ургут шаҳри, Темирчилар кўчаси 61-уй
Мурожаат учун тел: +998 (66) 483 17 59
20-05-2021 16:56 967
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарори ҳамда “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил 19 январдаги 12-сон буйруғи ижросини таминлаш мақсадида Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида спортнинг Шахмат тури бўйича "Архив иши ҳудудий бошқармаси турнир" ўтказилди.
Турнирда Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги барча давлат архивлари ҳамда шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларидан жами 16 та иштирокчилар мусобақалашди.
қизғин бўлиб ўтган Архив иши ҳудудий бошқармаси турнирида
3-ўрин 3-даражали диплом билан Самарқанд туман давлат архиви архивчиси Норов Олимжон Орифжонзода тақдирланди
2-ўрин 2-даражали диплом билан Иштихон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви архивчиси Ибрагимов Яхшибой Муминович тақдирланди
1-ўрин 1-даражали диплом билан Нарпай туман давлат архиви фонд сақловчиси Хаитов Мухтор Отақулович тақдирланиб Архив иши ҳудудий бошқармаси турнирининг мутлоқ ғолибига айланди.
Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали https://t.me/uzarxivs
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive
19-05-2021 13:39 931
Жорий йилнинг 22-апрелдаги Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши 3-сон баёни 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида архив мутахассислари учун ташкилот ва корхоналарнинг ҳужжатларини тартибга келтириш мавсусида қисқа муддатли (уч кунлик) малака ошириш курслари ташкил этилиб Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда бир қатор малакали ходимлар томонидан Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Малака ошириш курслари 20-майгача давом этади.
10-05-2021 12:46 924
9-may "Xotira va qadrlash kuni" bayrami munosabati bilan Kattaqo'rg'on shahar davlat arxivi direktori G'aniyev Jasurbek izzatilloyevich Chinobod mahalla fuqarolar yig'ini raisi Razzoqov Rustam Abdullayevich bilan birgalikda Chinobod mahalla fuqarolar yig'ini Ko'xnadam ko'chasi 7-uyda yashovchi 1930 yilda tug'ilgan Aralov Sharif boboni Xotira va qadrlash kuni" bayrami munosabati bilan xolidan xabar olib bayram bilan tabriklab, Sharif boboni duolarini olishdi.