"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ Х.ИСАЕВ Самарқанд вилоятига хизмат сафари доирасида Каттақўрғон шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви фаолияти билан яқиндан танишди.
Маълумот учун: Каттақўрғон шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар ижроия комитетининг 1976 йил 13 январдаги № 1/7–сонли қарорига асосан ташкил этилган. Каттақўрғон шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви сақловида 115 та фонд 42576 та сақлов бирлигидаги шахсий таркиб ҳужжатлари сақланиб, шундан: 61 таси хозирги кунга келиб фаолияти тугатилган ташкилот корхона ва муассасаларнинг 25856 та ҳамда 54 та фаолият кўрсатаётган субектларнинг 16720 та шахсий таркибга оид ҳужжатлари сақланиб келинмоқда.
"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ ИСАЕВ ХУСАН НУРУЛЛАЕВИЧ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.
Жорий йилнинг 19-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти томонидан 2021 йил 15 январдаги 08/1-2648-сон билан тасдиқланган “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллигида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули жадвали”га мувофиқ “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Исаев Хусан Нуруллаевич Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.
Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ўтмиш сабоқлари, ўтмиш тажрибаларини архив ҳужжатлари асосида ўрганишнинг нафақат назарий балки долзарб аҳамияти бор. Самарқанд вилоят давлат архиви тарихи ҳамда унинг фаолияти, унда сақланаётган уч асрлик тарихни эслатувчи ҳужжатлар архивнинг қадимийлигини эслатиб туради. Вилоят давлат архиви 1921 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб жорий йилнинг апрель ойида ташкил этилганлигига 100 йил тўлди. 1919 йил йилнинг 5 ноябрида Республика Марказий Ижроия Комитети Туркистонда архив ишларини ташкил этиш ва марказлаштириш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида ягона архив бошқармаси ташкил топди. Республика халқ комиссарлари Советининг 1921 йил 25 январдаги 16-сонли «Вилоят архив фондлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Жойларда маҳаллий давлат архивлари ташкил этила бошланди.
1968-йил Самарқанд вилоят давлат архивининг маълумотнома хонаси
Шу билан бирга вилоят давлат архиви ўз фаолиятини 1921 йил апрель ойидан бошлади. Вилоят давлат архиви дастлабги вақтда халқ маорифи комиссарияти таркибида бўлган. Республика Марказий Ижроия қумитасининг 1922 йил 14 майдаги 47-сонли қарори билан Марказий архив бошқармаси ва вилоят давлат архиви Халқ маорифи комиссарияти тизимидан ажратилди.
1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
1924 йилда вилоят давлат архиви бюроси, 1927 йилда эса Самарқанд округи ишчи, деҳқон ва аскарлар Совети ижроия комитети қошидаги архив бюроси деб атала бошланди. 1931 йил 30 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий архив бошқармасининг Самарқанд бўлими 1938 йил 18 ноябрдан Самарқанд вилоят архив бошқармаси. 1940 йил 22 майдан Халқ комиссарлари Ички ишлар бўлими, 1944 йил Самарқанд шаҳар давлат архиви ташкил этилди. 1961 йил архивлар ички ишлар вазирлиги тизимидан меҳнаткашлар депутатлари вилоят кенгаши ижроия қумитаси тасарруфига ўтказилган.
1963-йил Самарқанд вилоят давлат архиви маълумотнома хонаси
1962 йил 17 июлда вилоятнинг Булунғур, Каттақўрғон, Нарпай, Самарқанд туманларида туманлараро давлат архивлари ташкил этилган. 1962 йилда архив бўлими ва Самарқанд шаҳар давлат архиви тугатилиб, вилоят давлат архивига бирлаштирилди. 1965 йил 25 мартда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ижроия қумитасининг архив бўлими ташкил этилди. Сўнги йилларда вилоят давлат архивининг фондлари фан, таълим, маданият соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар ҳамда тарихий-маданий ёдгорликларни акс эттирувчи суратлар билан бойитилиб борилди.
1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
Жумладан; 2018 йилда Япония давлатида ишлаб чиқарилган «Scan Snap sv 600» русмли ҳужжатларни сканерловчи махсус қурилма апарати архивга олиб келинди. Бу қурилманинг аҳамиятли томонлари шундаки, беш секунддан кам вақт орлиғида турли-хил форматда сканерлайди, зарар етган ҳужжатлардаги нуқсонлар (нотекис, ҳужжат атрофии шкастланган бўлса) афтоматик тарзда тўғирлайди, энг қулайлик томони ушбу қурилмани бошқариш бир тугма орқали амалга оширилади.
1963-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ҳужжатлар сақловхонаси
Ҳозирги вақтда вилоят давлат архивида ўттиздан зиёд ҳодимлар фаолият олиб бормоқда, ҳодимларнинг аксарияти кўп йиллик тажрибага эга ҳодимлар ҳисобланади. Бугунги кунда вилоят давлат архивида жами 589 672 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда, бундан ташқари 84000 сақлов бирлигидаг газета ва журналлар, 26200 сақлов бирлигидаги фотосуратлар, 183 826 сақлов бирлигидаги китоб албомлар сақланиб келинмоқда.
2021-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ҳужжатлар сақловхонаси
2021-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
2021-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
Регистон майдонидаги меъморий мажмуанинг таркиб топиши Темурийзода Мирзо Улуғбекнинг фармонига биноан мадраса қурилишидан бошланган. Мадраса 1417-1420 йилларда қурилган. Улуғбек мадрасаси меъморчилик асари сифатида Шарқ обидаларининг мумтоз намунасидир. Улуғбек мадрасасининг иккинчи қаватидаги хоналарда катта кутубхонаси мавжуд бўлган. Буюк Амир Темур ва фарзандлари томонидан жамланган китобларнинг кўпи ана шу ерда сақланган. Улуғбек мадрасасида барча диний ва дунёвий фанлардан чуқур билим бериш яхши йўлга қўйилган. Мадрасада таълим берган юздан зиёд замонасининг машҳур олимлари ишлашлари учун барча шароитлар яратилган. Машҳур олимлардан – Мавлоно Муҳаммад Ҳавофий, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид, Муъиниддин Коший кабилар мадрасанинг етакчи олим ва мударрисларидан бўлишган. Мадрасада бошқа олимлар билан бир қаторда Улуғбекнинг ўзи ва шогирди Али Қушчи ҳам турли фанлардан дарс берган.
Ушбу ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
2021 йил 14 апрель куни “Ўзархив” агентлигининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат бошқаруви органлари, ҳўжалик юритувчи субъектлар, давлат ва нодавлат, нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Кун тартибига Агентлик ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги архив иши масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг янги таркибини ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги архив иши масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Низомини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар киритилди. Маълумки, Мазкур Фармоннинг мазмун моҳияти ва ижроси ҳақида гапирсак, бунда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хисса қўшиб келаётган нодавлат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва уларг ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳада ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлашга қаратилганлигини кўришимиз мумкин. Ҳусусан, кейинги тўрт йилда нодавлат ва нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантиришга қаратилган 1270 дан ортиқ лойиҳаларини давлат томонидан молиялаштиришга 117 миллиард сўм маблағ ажратилди. Эндиги навбатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун давлат бошқаруви органлари фаолиятини жамоатчилик назоратини ташкил этишда уларнинг иштирокини янада кенгайтириш мақсад қилиб қўйилди. Маълумки, ундан олдин Президент фармони билан 2018 йилда давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини ташкил этиш ва унинг намунавий низомлари қабукл қилинган эди. Унга кўра ҳар уч йилда давлат органи раҳбарининг таклифига биноан Жамоатчилик кенгашининг таркиби қайта кўриб чиқилиб, тасдиқланиши лозимлиги билдирилган эди. 4-мартда қабул қилинган Фармон эса, Жамоатчилик назоратини тизимли ташкил этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада оширди. Фармонга кўра, 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш Концепцияси, Концепциянинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.
2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.
Ҳар бир давлат органи ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари таркибига нодавлат нотижорат ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини киритиш белгиланди.
Давлат органи ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркиби Жамоатчилик палатаси муҳокамасидан сўнг давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланиши белгиланди.
Эндиликда давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларининг ишчи органи сифатида давлат органининг матбуот хизмати ёки жамоатчилик билан алоқалар бўлими бириктирилмоқда.
Жамоатчилик назоратини ташкил этиш борасида “Шаффоф хайрия” ягона интерактив порталининг ташкил этилиши, ҳудудларда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”нинг барпо этилиши Фармон билан белгилаб берилди.
Мазкур фармонни ижросини таъминлаш ҳамда мазмун моҳиятини кенг аҳолига тушунтиришда биз архивчилар ва нодавлат ташкилотларининг ҳам ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Хусусан, “Йўл харитаси” бўйича мазкур Фармон барча давлат архивларида чуқур ўрганиб чиқилди, муҳокама қилиниб, жамоатчилик назоратини ташкил этишга барча имкониятлар яратилмоқда. Фуқаролар билан мулоқотнинг янги шакллари, услублари ишлаб чиқилмоқда.
Эндиги навбатда эса, тизимимизда Жамоатчилик кенгаши фаолиятини йўлга қўйишдир. Бугун Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби тасдиқланди, Жамоатчилик палатасига тақдим этилади, Низоми лойиҳаси кўриб чиқилиб, кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди. Агентлик жамоатчилик кенгаши раиси вазифасига Азамат Зиё бир овоздан, раис ўринбосари-масъул котиб вазифасига Шухрат Турсунбаевлар сайланди. Агентлик Жамоатчилик кенгаши ўз олдига вазифаларини белгилаб олди.
Жорий йил 19 апрель душанба куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти томонидан 2021 йил 15 январдаги 08/1-2648-сон билан тасдиқланган “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллигида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули жадвали”га мувофиқ “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Исаев Хусан Нуриллаевич Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказади.
Манзил: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ингичка кўчаси 1-уй Мурожаат учун тел: (66)455-20-76
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини (Кенгаш) ташкил этиш тўғрисидаги МДҲ Иқтисодий кенгашининг 2004 йил 3 декабрдаги қарорига Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги 2021 йил 24 февралдан расман қўшилди (бунгача “кузатувчи” функциясини бажариб келган эди). Кенгашнинг асосий вазифаси - тузилмага аъзо бўлган архив хизматлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, архив ҳужжатларидан унумли фойдаланишга оид турли тадбирларни қўллаб-қувватлаш, уларни бошқариш усулларини такомиллаштириш, мутахассисларни касбий тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигини мазкур Кенгашга расман аъзо бўлиб кирганлиги архив иши ва иш юритиш бўйича муаммоларни ҳал этишга қаратилган халқаро анжуманларда, давра суҳбатларида республикамиз архивчиларини фаол иштирок этишига, соҳани ривожлантиришга оид долзарб масалалардан хабардор бўлиш ҳамда республикада амалга оширилаётган ишлар сифатини халқаро талаблар ва андозалар даражасига кўтариш, шу билан бир қаторда республикамиздан ташқарида бўлган архив ҳужжатларини аниқлаш ва уларнинг асл ёки электрон нусхаларини қайтариш масалаларини ижобий ва тезкор равишда ҳал этиш, чегарага оид ҳужжатларни олишдаги жараёнларни мақбуллаштириш борасида бир қатор имкониятларни яратади ва энг асосийси, Кенгаш аъзоси сифатида нафақат Кенгаш йиғилишларида кўриладиган масалалар иштирокчиси сифатида, шунингдек, қабул қилинадиган халқаро ҳужжатлар доирасида кўриб чиқиш, овоз бериш бўйича тенг ҳуқуқини ва ваколатини ҳам қўлга киритади.
Табаррук Шайх Нуриддин Башир Қутби Чордаҳўм мақбарасининг умумий кўриниши 1870-йил.Самарқанд ш. Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архивлар томонидан 2021-йил I-чораги мобайнида амалга оширилган ишларнинг қисқача ахбороти бир инфографик кўринишда.