САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Исроил Мирзаев

Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Исроил Мирзаев 1918 йил Самарқанд вилояти Нуробот туманининг  Бошқудуқ қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. У оилада ёлғиз фарзанд бўлсада, оғир-босиқ, хушмуомила, ўйчан каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиб улғайди. Мактабни тугатиб Исроил Мирзаев колхозга ишга киради.

       1939 йилда Исроил Мирзаев ҳарбий хизматга чақирилади. Ҳарбий тайёргарликни ўрганаётган вақтида кутилмаганда Финландия уруши бошланганлиги сабабли Исроил Мирзаев хизматдош дўстилари қатори жанг майдонига сафарбар қилинади. 1940 йилда уруш тугаганлиги сабабли аскарлар қатори хизмат жойига қайтарилади. 1941-йилда харбий хизматни тугатиб қишлоғига қайтмоқчи бўлиб турганида Исроил Мирзаевнинг тақдиридаги иккинчи уруш Иккинчи жаҳон уруши бошланади. Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Исроил Мирзаев пулемётчи қисм жангчилари сафида Москва, Сталинград, Севастополь, Одесса, Қрим, Дон, Волга қалъаси озодлиги учун жанг қилиб Берлин остонасигача душманни тор-мор этишда қатнашади. Исроил Мирзаев жанг майдонида партия сафига қабул қилинади ва осойишта кунлар учун фашистлар устидан ғалаба қозонишига ўз ҳиссасини қўшади. Исроил Мирзаев 1946 йилда ҳаётидаги учинчи уруш Япония урушида қатнашиб ниҳоят барча машаққатларни сабр-бардош билан енгиб, ниҳоят етти йилдан сўнг ўзининг Ватанига қайтади.

          Исроил Мирзаев Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликлари сабабли учала даражадаги “Шухрат” ордени, “Қизил юлдуз” ордени, учта “Жасурлиги учун” медали, Иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 20, 40, 50, 60 йиллик юбилей медаллари, “Германия озодлиги учун”, “Варшава озодлиги учун”, “Белоруссия фронти” ва “Жасорат” медалларига сазовор бўлган.

         Урушдан қайтган Исроил Мирзаев колхозга ишга кириб, жон-жахди билан ишга шўнғиб кетади. Исроил Мирзаев иш фаолияти давомида оддий пахта бригадирлигидан, колхоз раиси ўринбосари, раис, фавқулотда вазиятлар бошлиғи, хўжалик партия қўмитаси котиби каби раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилади.

          Исроил Мирзаев меҳнатсеварлиги сабабли нафақага чиққандан кейин ҳам йўл қурилиш, мактаб, тиббиёт муассасаларини  қуради. Бошқудуқ қишлоғида хотира хиёбони ташкил этади, шаҳарлараро автобус қатновини йўлга қўяди. Шу сабабли  Бошқудуқ қишлоғидагилар Исроил Мирзаев билан фахирланиб, уни “ўзимизнинг” “герой бобо” деб фахирланишади.

Ушбу маълумот Пастдарғом туман давлат архивининг Нуробод филиали тақдим этган материллар асосида тайёрланди.


манба:Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати



Киритилган вақти: 26/04/2021 13:48;   Кўрилганлиги: 1058
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/ikkinchi-jahon-urushi-qahramoni-isroil-mirzaev
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 11:09