САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

“Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Исаев Хусан Нуруллаевич Самарқанд туман давлат архивида бўлди


“Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Х.Исаев давлат архивининг ҳужжатларни сақланиш ҳолати, ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, иш жараёни билан танишиб, тегишли тушинчалар ва тавсиялар берди.

Малумот учун: Самарқанд туман  давлат архиви, Самарқанд вилоят ижроя комитетининг 1962 йил 17 июлдаги 15/370 сонли қарори ва Самарқанд  раён  ижроия комитетининг 1962 йил 6 августдаги  204-а сонли қарор асосида Самарқанд туманлараро архиви номи остида ташкил топган.Бугунги кунда туман давлат архиви Ургут, Тайлоқ ва Самарқанд туманлардаги жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларга архив хизматини кўрсатиб келмоқда. Туман давлат архивида  1919-2018 йилларни ҳужжатларни ўз ичига олади. Ҳозирги кунда 895 фондда мавжуд бўлиб 122892 минг сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Доимий сақланадиган хужжатлар   сони  98864 сақлов бирлиги,  Шахсий таркиб хужжатлари сони 24028 сақлов бирлигини ташкил этади.  Самарқанд туман давлат архивида сақланаётган ҳужжатлардан ҳозирги кунга қадар 15112 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар кўриб чиқилиб, 2255 сақлов бирлигидаги ҳужжатлардан 25087 та алоҳида қимматли ҳужжатлар аниқланиб, рақамлаштирилган.


Манба:Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати 




Киритилган вақти: 20/04/2021 16:22;   Кўрилганлиги: 942
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/ozarxiv-agentligi-direktori-orinbosari-isaev-xusan-nurullaevich-samarqand-tuman-davlat-arxivida-boldi
Чоп этилган вақт: 21/12/2024 19:25