САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Cанаев Ғулом

Санаев Ғулом 1923 йилда Самарқанд вилояти Қорадарё (ҳозирги Каттақурғон) туманининг Йулдош Охунбобоев жамоа хужалигида, Қуштегирмон қишлоғида туғилган.

1942 йил май ойида иккинчи жаҳон урушида қатнашиш учун харбий хизматга сафарбар этилган.

1942 йил июль ойидан дастлаб Волхов фронтида 172 - рақамли  гаубица артелерия полки таркибида Ленинград шаҳрининг мудофаси учун олиб борилган жангларда қатнашган.

1 – чи Болтиқбуйи фронтида 10 гвардия артелерия бригадаси таркибида Болтиқбуйи Республикаларини немис – фашист босқинчиларидан озод этишда олиб борилган жангларда қатнашган.

1943 йилда гвардия сержанти ҳарбий унвони берилган ва артелерия орудия командири этиб тайинланган.

1 - чи Беллоруссия фронтида 10 гвардия артелерия бригадаси таркибида Кенигсберг (ҳозирги Калининград) шаҳрини немис – фашист босқинчиларидан озод этишда олиб борилган жангларда иштирок этган.

 1944 – 45 йилларда 10 гвардия артелерия бригадаси таркибида Германия ҳудудини немис – фашист босқинчиларидан озод этишда ва Берлин шаҳрини забт этишда олиб борилган жангларда мардоновор иштирок этган.

1947 йил феврал ойида армия сафидан демобилизация қилинган ва иккинчи жаҳон урушида мардоновор иштироки учун қуйидаги давлат мукофотлари :

1)   “Жасоат” медали;

2)   “Ленинград мудофаси учун” медали;

3)   “Кенигсбергни озод этилганлиги учун” медали;

4)   “Берлинни озод этилганлиги учун” медали

5)   “1941 – 45 йилларда Улуг Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан тақдирланган. 

Урушдан қайтгандан кейин бир муддат Й. Охунбобоев номли колхозда меҳнат қилган, лекин уруш вактида олган жарохатлари сабаб кўп вақт касал бўлиб ётган.  1981 йил 5 ноябрда вафот этган ва Каттақўрғон туманининг Муминхужа кишлогида дафн этилган. 



Киритилган вақти: 03/05/2021 09:45;   Кўрилганлиги: 812
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/ikkinchi-jahon-urushi-qatnashchisi-canaev-gulom
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 13:31