САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси Эргашев Ниёзхон

Эргашев Ниёзхон 1922  йил 10 февралда Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Шайхлар қишлоғида деҳқон оиласида туғулган. Отаси Мусаев Эргаш.

 Эргашев Ниёзхон 1943 йил июн ойида армияга чақирилган.  1943 йил 1 май куни харбий присяга қабул қилиб июн ва август ойлари 382 ўқчи полкида ўқчи (стрелок) бўлган. Жангларнинг бирида 1943 йил оғир яраланиб ҳарбий госпиталга тушган ва 1944 йилни 12 январигача даволанган ва ҳарбий хизматга яроқсизлиги сабабли уруш ортига қайтарилган. Шундан кейин фронт ортида хизмат қилиб 1983 йилгача калхозда тракторчи бўлиб ишлаган. Ушбу ишлаган даврида бир неча бор УзССР Олий Совети Президиуми фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. Оила қурган ва 7 ўғил ва икки қизни ватанга хизмат қиладиган олий маълумотли фарзандлар қилиб тарбиялаган.

Эргашев Ниёзхон урушдан кейин ўзининг туғилиб ўсган жойи Иштихон туманининг Шайхлар қишлоғида 2015 йил 2 январда 93 ёшида вафот этган.

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive



Киритилган вақти: 07/05/2021 13:36;   Кўрилганлиги: 1043
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/ikkinchi-jahon-urush-qatnashchisi-ergashev-niyozxon
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 18:49