23-06-2021 11:09 1073
Ayni damda Samarqand viloyat davlat arxivida “Yangi O‘zbekiston arxivlari” nomli hujjatli filmni tasvirga olish ishlari olib borilmoqada.
21-06-2021 12:37 813
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ
Жорий йилнинг 22-июнь куни соат 10:00 да “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг I ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига мувофиқ Тойлоқ туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида Бошқарма бошлиғи А.А.Маманазаров томонидан сайёр қабули ўтказилади.
Манзил: Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, “Шопулат” маҳалласи
Мурожаат учун тел: +998 (93) 999 59 86
10-06-2021 12:50 947
9-июн халқаро архивлар куни муносабати билан Пастдарғом туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ходимлари Устоз Матлуба Ахадова холидан хабар олиб байрам билан табриклашди.
10-06-2021 12:50 876
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ БУЛУНҒУР ТУМАН ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.
Жорий йилнинг 10-июнь куни “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг I ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул жадвалига мувофиқ Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Булунғур тумани давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.
Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
09-06-2021 14:22 970
“9-iyun xalqaro arxivlar kuni” munosabati bilan Respublikamizdagi barcha arxiv sohasida faoliyat olib borayotgan jonkuyar mehnatkash o‘z kasbining fidoyisi bo‘lgan arxivchi mutaxassis xodimlarni Samarqand viloyati arxiv ishi hududiy boshqarmasi jamoasi nomidan samimiy muborakbod etamiz.
08-06-2021 13:16 943
Пастдарғом туман давлат архиви Самарқанд вилояти ҳокимининг 2000 йил 22-августдаги 201-сонли ва Пастдарғом туман хокимининг 30 август 224/8-сонли қарори билан Самарқанд вилоят давлат архивининг Пастдарғом туман филиали очилган ва 2012 йил 6-июндаги Самарқанд вилоят хокимининг 119-К сонли ва Пастдарғом туман хокимининг 2012 йил 12-июн 1004-к сонли қарорига асосан Самарқанд вилояти давлат архивининг Пастдарғом филиали, Пастдарғом туман Давлат архивига айлантирилган.
2021-йил Пастдарғом туман давлат архиви биносининг ташқи кўриниши
2010-йил Пастдарғом туман давлат архиви биносининг ташқи кўриниши
2010-йил Пастдарғом туман давлат архиви биносининг ташқи кўриниши
2010 йилда Пастдарғом туман Харбий бўлимининг эски биноси 1929 йил қўрилган манан яроқсиз холатдаги бино фаолият олиб борган ҳужжатларни сақлаш жавонлари эса архив хужжатларини сақлашга мослашмаган ҳар хил ёғоч жавонлар ва 3 дона компьютер бўлган. 2019 йил Пастдарғом туман хокимлигининг махаллий бюджет маблағи ҳисобидан 1 милярддан ортиқ маблаг ҳисобига 150 минг сақлов бирлигида хужжатларни сақлаш имкониятига эга бўлган 2-қаватли замонавий барча қулайликларга эга архив биноси қуриб ва ҳозирги замон талабидаги архив ҳужжатларини саклаш учун мобел жавон билан жихозланди.
2021-йил Пастдарғом давлат архиви янги биносининг ички кўриниши
2021-йил Пастдарғом давлат архиви ҳужжатлар сақлов хонаси
2021-йил Пастдарғом давлат архиви ҳужжатлар сақлов хонаси
Бугунги кунда Пастдарғом туман давлат архивида 1926-2016 йиллардаги даврни ўз ичига олган жами 393 та фонд 100 минг сақлов бирлигидан ортик ҳужжатлар сақланиб келинмоқда, шунингдек энг эътиборлиси 2002 йилларда архивимизда штат бирлиги 6 та бўлган булса, ҳозирги кунга келиб 11 та штат бирлигига кўпайишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали
https://t.me/uzarxivs
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали
https://t.me/sam_archive
08-06-2021 13:00 944
Самарқанд вилоят давлат архиви тарихи ҳамда унинг фаолияти, унда сақланаётган уч асрлик тарихни эслатувчи ҳужжатлар архивнинг қадимийлигини эслатиб туради. Вилоят давлат архиви 1921 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб жорий йилнинг апрель ойида ташкил этилганлигига 100 йил тўлди.
1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
Шу билан бирга вилоят давлат архиви ўз фаолиятини 1921 йил апрель ойидан бошлади. Вилоят давлат архиви дастлабги вақтда халқ маорифи комиссарияти таркибида бўлган. Республика Марказий Ижроия қумитасининг 1922 йил 14 майдаги 47-сонли қарори билан Марказий архив бошқармаси ва вилоят давлат архиви Халқ маорифи комиссарияти тизимидан ажратилди.
1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
924 йилда вилоят давлат архиви бюроси, 1927 йилда эса Самарқанд округи ишчи, деҳқон ва аскарлар Совети ижроия комитети қошидаги архив бюроси деб атала бошланди. 1931 йил 30 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий архив бошқармасининг Самарқанд бўлими 1938 йил 18 ноябрдан Самарқанд вилоят архив бошқармаси. 1940 йил 22 майдан Халқ комиссарлари Ички ишлар бўлими, 1944 йил Самарқанд шаҳар давлат архиви ташкил этилди. 1961 йил архивлар ички ишлар вазирлиги тизимидан меҳнаткашлар депутатлари вилоят кенгаши ижроия қумитаси тасарруфига ўтказилган.
1963-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан
1962 йил 17 июлда вилоятнинг Булунғур, Каттақўрғон, Нарпай, Самарқанд туманларида туманлараро давлат архивлари ташкил этилган. 1962 йилда архив бўлими ва Самарқанд шаҳар давлат архиви тугатилиб, вилоят давлат архивига бирлаштирилди. 1965 йил 25 мартда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ижроия қумитасининг архив бўлими ташкил этилди. Сўнги йилларда вилоят давлат архивининг фондлари фан, таълим, маданият соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар ҳамда тарихий-маданий ёдгорликларни акс эттирувчи суратлар билан бойитилиб борилмоқда.
2021-йил вилоят давлат архиви ходимларнинг иш жараёнидан
Ҳозирги вақтда вилоят давлат архивида ўттиздан зиёд ҳодимлар фаолият олиб бормоқда, ҳодимларнинг аксарияти кўп йиллик тажрибага эга ҳодимлар ҳисобланади. Бугунги кунда вилоят давлат архивида жами 589 672 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда, бундан ташқари 84000 сақлов бирлигидаг газета ва журналлар, 26200 сақлов бирлигидаги фотосуратлар, 183 826 сақлов бирлигидаги китоб албомлар сақланиб келинмоқда.
2021-йил вилоят давлат архиви ҳужжатларнинг сақлов хонаси
Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали
https://t.me/uzarxivs
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали
https://t.me/sam_archive
08-06-2021 08:04 843
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ
Жорий йилнинг 10-июнь куни соат 10:00 да “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг I ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига мувофиқ Булунғур туман давлат архивида Бошқарма бошлиғи А..Маманазаров томонидан сайёр қабул ўтказилади.
Манзил: Булунғур тумани “Оқтепа” маҳалласи Оқтепа қишлоғи
Мурожаат учун тел: +99897 928 47 49
07-06-2021 13:25 929
1963-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ҳужжатлар сақловхонаси иш жараёнидан Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
27-05-2021 10:26 862
UZ: Самарқанд шаҳар Регистон майдони 1900 йил кўча найрангбозлари. Поляков шахсий фондидан.
Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
RU: Площадь Регистан города Самарканда. Уличные шуты. 1900 год. Из личного фонда Полякова.
Данный документ хранится в Государственном архиве Самаркандской области.