САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

#Регистон_майдони_1417_йил

Регистон майдонидаги меъморий мажмуанинг таркиб топиши Темурийзода Мирзо Улуғбекнинг фармонига биноан мадраса қурилишидан бошланган. Мадраса 1417-1420 йилларда қурилган. Улуғбек мадрасаси меъморчилик асари сифатида Шарқ обидаларининг мумтоз намунасидир. Улуғбек мадрасасининг иккинчи қаватидаги хоналарда катта кутубхонаси мавжуд бўлган. Буюк Амир Темур ва фарзандлари томонидан жамланган китобларнинг кўпи ана шу ерда сақланган. Улуғбек мадрасасида барча диний ва дунёвий фанлардан чуқур билим бериш яхши йўлга қўйилган. Мадрасада таълим берган юздан зиёд замонасининг машҳур олимлари ишлашлари учун барча шароитлар яратилган. Машҳур олимлардан – Мавлоно Муҳаммад Ҳавофий, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид, Муъиниддин Коший кабилар мадрасанинг етакчи олим ва мударрисларидан бўлишган. Мадрасада бошқа олимлар билан бир қаторда Улуғбекнинг ўзи ва шогирди Али Қушчи ҳам турли фанлардан дарс берган.

Ушбу ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.



Киритилган вақти: 16/04/2021 13:31;   Кўрилганлиги: 976
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/registon_maydoni_1417_yil
Чоп этилган вақт: 21/12/2024 19:04