САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

“Бахтимиз, Иқболимиз шу қомусда мужассам”


Жорий йилнинг 07 декабр куни Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тизимдаги архивлар ҳамда Самарқан вилоят давлат университети ўқитувчиси И.Қурбонбоев иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирни Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров очиқ деб элон қилди ва тадбирдан кўзланган асосий мақсадимиз Бош қомусимиз яъни “Конститутция нима?” ва у бизга нега кераклигини хар-бир архив ходими тушуниб етиши ҳамда ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини билиши ва маъсулият хиссини янада ошириши лозимлигини такидлаб, тарихда шундай кунлар, воқеалар бўладики, улар авлодлар хотирасида муҳрланиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун биз учун ана шундай унутилмас сана ҳисобланади. Шу боис, ҳар йили мамлакатимизда 8 декабрь Бош қомусимиз қабул қилинган кун умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади деб йиғилиш қатнашчиларини байрам билан муборакбод этди.