САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z
Бугун “Мустақиллик- архив ҳужжатлари, таҳлил, имконият, масъулият” ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига
тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4926-сон
қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзархив” агентлигининг 2021-йил 11-августдаги 01-27/1050-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида
Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси вилоят давлат архиви биносида Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси сардорлар мактаби ёш волонтиёрлар ҳамда Самарқанд Давлат университети тарих факультети ўқитувчиси А.Самиев, вилоят давлат архиви ходимлари иштирокида “Мустақиллик – архив ҳужжатлари, таҳлил, имконият, масъулият” ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини самимий муборакбод этди.
Шунингдек, давлатимиз мустақилликга эришгандан сўнг архив соҳасидаги ижобий ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида айтиб ўтди.
Шундан сўнг тадбирда сўз олган тарих факультети ўқитувчиси А.Самиев архивларнинг тарихни сақлаб қолишдек масъулиятли, шарафли ҳамда захматли фаолияти ҳақида тўхталиб, бу борада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазоворлигини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари ўтган даврда эришилган ютуқлари тўғрисида тадбир иштирокчиларига сўзлаб берди.
Тадбир иштирокчилдари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали https://t.me/uzarxivs
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive
Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
Киритилган вақти: 25/08/2021 09:01;
Кўрилганлиги: 4828
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/events/bugun-mustaqillik-arxiv-hujjatlari-tahlil-imkoniyat-masuliyat-goyasini-ozida-mujassam-etgan-manaviy-marifiy-tadbir-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 11/10/2024 09:39