САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида турли сабаблар билан пул йиғилаётганлиги тўғрисида “SamTVR” орқали эълон қилинган маълумотларга шаҳар халқ таълими бўлимининг муносабати

Жорий йилнинг 5 март куни “SamTVR”да (https://t.me/SamTvr/2239) ёритилган Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 26-умумтаълим мактабида турли сабаблар билан пул йиғилаётганлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Бунга шаҳар халқ таълими бўлими муносабатини билдирди (https://t.me/Sam_shahar_XTB/2790).

Унда таъкидланганидек, ҳолат юзасидан шаҳар халқ таълими бўлимининг 5 мартдаги 55-б-сонли буйруғи асосида ишчи гуруҳ тузилиб, 26-умумтаълим мактабида ўрганиш олиб борилди.

Мақолада келтирилган важларни ўрганиш мақсадида ўқитувчилардан ижтимоий сўравнома ўтказилди. Мактаб маъмурияти, асосий ва ўриндош сифатида фаолият юритаётган 40 нафар педагог ходимлардан сўровномада 33 нафари иштирок этди. Унинг натижасига кўра, 33 нафар иштирокчиларнинг барчаси мактабда ҳеч қандай пул йиғимлари йўқлигини билдиришди. Мақолада келтирилган мактабда “ўқитувчилар мукофот пулларига эгалик қилолмаётганлиги” юзасидан ноябрь ойида мактаб директорининг 2019 йил 27 ноябрдаги 62-сонли буйруғига асосан, 14 нафар ўқитувчиларга 19 миллион сўм мукофот пули ажратилган. Ушбу ўқитувчилардан 13 нафари билан суҳбат ўтказилди. Натижада, уларнинг барчаси мукофот пулларини ўзлари олганлигини ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатганлигини тушунтириш хатларида орқали билдириб ўтди.

Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий тармоқларда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмади.

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими.


Охирги ўзгариш вақти: 06/03/2020 06:53;   Кўрилганлиги: 3645
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/samarqand-shahridagi-26-umumtalim-maktabida-turli-sabablar-bilan-pul-yigilayotganligi-togrisida-samtvr-orqali-elon-qilingan-malumotlarga-shahar-xalq-talimi-bolimining-munosabati
Чоп этилган вақт: 21/11/2024 14:48