САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z
“Ёшларни маънавиятини юксалтиришда архив ҳужжатларини ўрни ва аҳамияти” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Бугун Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров иштирокида Самарқанд давлат университети тарих факултети талаба ёшлари билан “Ёшларни маънавиятини юксалтиришда архив ҳужжатларини ўрни ва аҳамияти” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқотда вилоятдаги архив муассасалари ташкил этилиш, тарихи, фаолияти бугунги кунда архивларда сақланиб келинаётган ўзбек халқиинг маданияти ва маънавиятини ўзида акс эттирган тарихий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар берилиб , ёшларнинг маънавиятини тўғри шакилланишида архив ҳужжатлари қанчалик аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида ёшлар билан қизғин мулоқот давом этирилиб, савол жавоб тарзда фикр алмашинилди.
Мулоқот сўнгида талаба ёшлар учун архив ҳужжатлари асосида кўргазма ташкил этилди.
Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
Киритилган вақти: 24/11/2021 11:09;
Кўрилганлиги: 815
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/yoshlarni-manaviyatini-yuksaltirishda-arxiv-hujjatlarini-orni-va-ahamiyati-mavzusida-ochiq-muloqot-otkazildi
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 20:10