САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Хизмат сафари давомида “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Х.Исаев архивчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказди.

Бугун Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар давлат архивида ташкил этилган Маънавият ва Маърифат хонасида Каттақўрғон шаҳар давлат архиви ҳамда Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари ёш ходимлари билан "Ўзархив" агентлиги директори ўринбосари Хусан Нуруллаевич давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида ёш архивчи ходимларни муаммо ва таклифлари тингланиб керакли маслаҳатлар ва тушинчалар бериб ўтилди.


Бугунги кунда ёшларга бўлган эътибор, уларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида алоҳида тухталиб, мамлакатимиз тараққиёти юлида ёшларни ўрни ва аҳамияти қанчалик муҳим эканлиги ҳақида гапириб ёшларга катта ишонч билдириб, архивчи ёшларга келгуси ишларида улкан мувоффақиятлар тилади.



Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати



Киритилган вақти: 19/04/2021 16:39;   Кўрилганлиги: 757
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/xizmat-safari-davomida-ozarxiv-agentligi-direktori-orinbosari-xisaev-arxivchi-yoshlar-bilan-davra-suhbati-otkazdi
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 18:18