САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

#САЙЁР_ҚАБУЛ_ЎТКАЗИЛДИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 17-февраль куни “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг I ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул жадвалига мувофиқ

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Жомбой туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.

Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул давомида бошқарма бошлиғи А.А.Маманазаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 58-34-сонли Фармонига асосан Жомбой туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви тадбиркор билан давлат хусусий шериклик фаолиятини амалга ошириб шерикчилик асосида қурилган янги бинони таъмирлаш ишлари  билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров архивда фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар билан учрашиб уларни архив соҳаси бўйича қизиқтирган савол ва таклифлари урганилиб Устоз шогирд ананаларига таянган ҳолда  керакли маслаҳат ва тушинчалар берилди.

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive


Киритилган вақти: 17/02/2021 15:05;   Кўрилганлиги: 1005
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/sayyor_qabul_otkazildi
Чоп этилган вақт: 21/11/2024 15:15