САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича семинар ташкил этилди.

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филали раҳбар ўринбосари А.Ибрагимов ҳамда вилоят Адлия бошқармаси Самарқанд шаҳар Адлия бўлими катта маслаҳатчиси Т.Дамировлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йилнинг 8 августида ЎРҚ-788-сон Қонуни имзоланганлигини.
Ушбу Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 118 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва улар фаолиятини ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солиниши.
Хусусан, Қонунга мувофиқ давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлар белгиланганлиги.
Бунда Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, Даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш тизимини жорий этиш белгиланганлиги ва шу каби қонунда белгиланган нормалар тўғрисида семинар иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтилди.






Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.



Киритилган вақти: 17/08/2022 09:48;   Кўрилганлиги: 592
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyati-arxiv-ishi-hududiy-boshqarmasida-davlat-fuqarolik-xizmati-togrisidagi-qonunning-mazmun-mohiyati-va-ahamiyati-boyicha-seminar-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 23/11/2024 10:21