САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилоят Оқдарё туман Дахбет шахарчасидаги Махдуми Аьзам зиёратгохи

Самарқанд вилоят Оқдарё туман Дахбет шахарчасидаги  Махдуми Аьзам зиёратгохи

   Махдуми Аьзам зиёратгохи


Самарқанд Ахмад Сайид Жалоллидин ўғли Махдуми Аьзам хазратлари насаб жихатидан пайғамбаримиз Мухаммад алайхис-саломнинг 21-авлодлари хисобланадилар 1461-йилда Наманган вилоятининг касонсой туманида туғилган Фарғона ва Тошкент мадрасаларида таьлим олганлар мадрасадан кейин илимларини зиёда қилиш ниятида Мавлоно Мухаммад қозийга шогирд тушганлар (Мавлоно Мухаммад қозийнинг ўзлари Хўжа Ахрор валий хазратларининг шогирдлари бўлиб у кишидан кейинги етук пир хисобланганлар) Махтуми Аьзам хазратлари "ислом дунёсига жуда кўп хизмат қилганлар 30-ортиқ асарлар ёзганлар жуда кўп шогиртлар тайёрлаганлар шогиртларидан 60-талари "Пирлик"мақомига эришганлар шу сабабдан ислом оламида бу зотни "Пир"шасти яьни 60-пирнинг пири деб номланган муборак ислом динига хусусан "Тасаввуф"илми ривожига қилган хизматлари учун ўша давр уломалари хайати томонидан "Махтуми Аьзам деган унвонга лойиқ кўрганлар Махтуми Аьзам хазратлари Самарқандга айнан Дахбедга доимий яшаш учун 1528-йилда келиб умирларини сўнги 14-йилини мана шу маконда ўтказганлар.1542-йилда    81-ёшларида вофот қилиб шу ерга дафн қилинганлар.Самарқанд хокими Ялангтуш баходир бу зотнинг Абадий қўним топган жойларини обод қилиш мақсадида 1618-йилда масжид ва дахма қурдирганлар. Мустақиллик йилларида давлатимиз тамонидан зиёратгоҳларга катта эътибор қаратилди, шу қатори Махтуми Аьзам зиёратгохида қўшимча айвонлар қурилди ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунда зиёратгоҳ зиёратчилар масканига айланган.


МАХДУМИ АЬЗАМ МАҚБАРАСИДА ДАФН ҚИЛИНГАН ШАЙХЛАР ВА ВАФОТ ҚИЛГАН     ЙИЛЛАРИ (Хижрий билан) САИДЗОДАЛАР

  1. Саид Ахмади ибн жалолиддин Махдуми Аьзам 949-йил
  2. Мухаммад Амин Хўжа Камол 1005-й
  3. Хўжа Хошимибн Мухаммад Амин 1046-й
  4. Хўжа Мажнун ибн Хўжа Хошим 1171-й
  5. Мусо Хўжа ибн Хўжа Хошим 1152-й
  6. Мухаммадхон Хўжа 1168-й
  7. Хўжа мухаммад Мусо 1217-й
  8. Мухаммад Авлиёхон Хўжа 1217-й
  9. Имоми Камол(ХўжаКамол)ибн Хўжа Хошим
  10. Абдулмўмин Жўжа
  11. Мухаммад Розиқ хўжа
  12. Мухаммад Бобо хўжа
  13. Исо Хўжаий Дахбедий
  14. Мухаммад Мусохон Хўжа Дахбедий 1169-й
  15. Абдулғаффор Хўжа

    16.Султонхўжа Тўрахон шайх                        1273-й

  1. Мухаммад Аминхўжа ибн тўрахон

 

     

       ШОХ ВА ШАХЗОДАЛАР

      1 Ялангтуш Боходир ибн Бойхўжабой       1066-й

  1. Султонқулбек ибн Ялангтўш Боходир    1069-й
  2. Хўжабий ибн Қурбонбий 1016-й
  3. Шох Хидоят ибн шох Қосим 1079-й
  4. Шох Содат ибн шох Хидоят  1052-й
  5. Шох Хўжа ибн Санжархўжа  1169-й
  6. Авазбек ибн Бойхўжабий  1053-й

      8 . Ибн Бойхўжабий                                    1024-й

  1. Абдурохмонбек ибн Хожибий 1053-й
  2. Санжар ибн Мирзо Чакарий
  3. Давлаткелдибек 1079-й
  4. Абдулкаримбек ибн Хожибий 1268-й
  5. Абдулкарим ибн Абдулмажид 1077-й
  6. Ойбиби Ялангтуш қизи 1077-й
  7. Мухаммад Юсиф ибн Мирзо Рахим 1057-й
  8. Бобоқул ибн Хайдарқул 1021-й
  9. Абдурахмон ибн Наврузбий 1058-й
  10. Саййид Али ибн Мухтасиб Хожи

      МАШХУР ШАХСЛАР

  1. Гулбеки Мирзо Чакарли қизи 1032-й
  2. Улуғбека Мирзо Чакарли қизи
  3. Мирзо Мухаммад ибн Абдуллох Қулубий 1034-й
  4. Жахонгир
  5. Фотима биби 1077-й
  6. Фунун биби Турсунбек қизи
  7. Ахмадбек ибн Абдулкаримбек.


Киритилган вақти: 08/09/2020 13:49;   Кўрилганлиги: 1262
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyat-oqdaryo-tuman-daxbet-shaxarchasidagi-maxdumi-azam-ziyoratgoxi
Чоп этилган вақт: 21/11/2024 15:00