Худди шундай тадбирларни ўтказишда Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ҳамда Қатағон қурбонлари музийи ходими Шавкат Машарипов, Самарқанд шаҳар “Қўшховуз” масжиди имом ҳатиби Хабибулло хожи Бойқобиловлар иштирокида жорий йилнинг 18 февраль куни “ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИБ” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Қатағон қурбонлари музийи ходими Машарипов Шавкат Рузимович томонидан ёш архивчи ходимларга қатағон қурбонлари музейи фаолияти ҳамда бугунги кундаги қатағон қурбонлари урганишда олиб борилаётган иш жараёнлари ҳақида қизиқарли маълумотларни улашди.
Шундан сўнг самарқанд шаҳар жомий масжиди имом Хабибулло ҳожи Бойқобилов томонидан ёш архивчи ходимларга диний илимларнинг бугунги кундаги аҳамияти, ота-онани ҳурмат қилиш, фарзандлар тарбияси уларни мустақил Ўзбекистонга муносиб фарзфндлар қилиб тарбиялаш,бугунги кун учун долзарб масалари билан бирга бирқатор мисоллар орқали тушунчалар бериб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyat-arxiv-ishi-hududiy-boshqarmasida-qatagon-qurbonlari-yod-etilib-duoyi-fotihalar-oqildi
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 20:02