САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси "Самарқанд вилоят давлат архиви ташкил этилганлигининг 100 йиллиги"

Ўтмиш сабоқлари, ўтмиш тажрибаларини архив ҳужжатлари асосида ўрганишнинг нафақат назарий балки долзарб аҳамияти бор. Самарқанд вилоят давлат архиви тарихи ҳамда унинг фаолияти, унда сақланаётган уч асрлик тарихни эслатувчи ҳужжатлар архивнинг қадимийлигини эслатиб туради. Вилоят давлат архиви 1921 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб жорий йилнинг апрель ойида ташкил этилганлигига 100 йил тўлди. 1919 йил йилнинг 5 ноябрида Республика Марказий Ижроия Комитети Туркистонда архив ишларини ташкил этиш ва марказлаштириш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида ягона архив бошқармаси ташкил топди. Республика халқ комиссарлари Советининг 1921 йил 25 январдаги 16-сонли «Вилоят архив фондлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Жойларда маҳаллий давлат архивлари ташкил этила бошланди. 


1968-йил Самарқанд вилоят давлат архивининг маълумотнома хонаси


Шу билан бирга вилоят давлат архиви ўз фаолиятини 1921 йил апрель ойидан бошлади. Вилоят давлат архиви дастлабги вақтда халқ маорифи комиссарияти таркибида бўлган. Республика Марказий Ижроия қумитасининг 1922 йил 14 майдаги 47-сонли қарори билан Марказий архив бошқармаси ва вилоят давлат архиви Халқ маорифи комиссарияти тизимидан ажратилди.


1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан




1924 йилда вилоят давлат архиви бюроси, 1927 йилда эса Самарқанд округи ишчи, деҳқон ва аскарлар Совети ижроия комитети қошидаги архив бюроси деб атала бошланди. 1931 йил 30 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий архив бошқармасининг Самарқанд бўлими 1938 йил 18 ноябрдан Самарқанд вилоят архив бошқармаси. 1940 йил 22 майдан Халқ комиссарлари Ички ишлар бўлими, 1944 йил Самарқанд шаҳар давлат архиви ташкил этилди. 1961 йил архивлар ички ишлар вазирлиги тизимидан меҳнаткашлар депутатлари вилоят кенгаши ижроия қумитаси тасарруфига ўтказилган.


1963-йил Самарқанд вилоят давлат архиви маълумотнома хонаси


1962 йил 17 июлда вилоятнинг Булунғур, Каттақўрғон, Нарпай, Самарқанд туманларида туманлараро давлат архивлари ташкил этилган. 1962 йилда архив бўлими ва Самарқанд шаҳар давлат архиви тугатилиб, вилоят давлат архивига бирлаштирилди. 1965 йил 25 мартда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ижроия қумитасининг архив бўлими ташкил этилди.  Сўнги йилларда вилоят давлат архивининг фондлари фан, таълим, маданият соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар ҳамда тарихий-маданий ёдгорликларни акс эттирувчи суратлар билан бойитилиб борилди. 


1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан


Жумладан; 2018 йилда Япония давлатида ишлаб чиқарилган «Scan Snap sv 600» русмли ҳужжатларни сканерловчи махсус қурилма апарати архивга олиб келинди. Бу қурилманинг аҳамиятли томонлари шундаки, беш секунддан кам вақт орлиғида турли-хил форматда сканерлайди, зарар етган ҳужжатлардаги нуқсонлар (нотекис, ҳужжат атрофии шкастланган бўлса) афтоматик тарзда тўғирлайди, энг қулайлик томони ушбу қурилмани бошқариш бир тугма орқали амалга оширилади. 


1963-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ҳужжатлар сақловхонаси


Ҳозирги вақтда вилоят давлат архивида ўттиздан зиёд ҳодимлар фаолият олиб бормоқда, ҳодимларнинг аксарияти кўп йиллик тажрибага эга ҳодимлар ҳисобланади. Бугунги кунда вилоят давлат архивида жами 589 672 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда, бундан ташқари 84000 сақлов бирлигидаг газета ва журналлар, 26200 сақлов бирлигидаги фотосуратлар, 183 826 сақлов бирлигидаги китоб албомлар сақланиб келинмоқда.


2021-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ҳужжатлар сақловхонаси



2021-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан




2021-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан


Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати


Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive

samarchive.uz










Киритилган вақти: 16/04/2021 15:35;   Кўрилганлиги: 1135
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyat-arxiv-ishi-hududiy-boshqarmasi-samarqand-viloyat-davlat-arxivi-tashkil-etilganligining-100-yilligi
Чоп этилган вақт: 21/11/2024 15:09