САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Пастдарғом туман давлат архивининг ташкил этилиш тарихи

Пастдарғом туман давлат архиви Самарқанд вилояти ҳокимининг 2000 йил 22-августдаги 201-сонли ва Пастдарғом туман хокимининг 30 август 224/8-сонли қарори билан Самарқанд вилоят давлат архивининг Пастдарғом туман филиали очилган ва 2012 йил 6-июндаги Самарқанд вилоят хокимининг 119-К сонли ва Пастдарғом туман хокимининг 2012 йил 12-июн 1004-к сонли қарорига асосан Самарқанд вилояти давлат архивининг Пастдарғом филиали, Пастдарғом туман Давлат архивига айлантирилган.

                                                                         2021-йил Пастдарғом туман давлат архиви биносининг ташқи кўриниши


                                             2010-йил Пастдарғом туман давлат архиви биносининг ташқи кўриниши


                                                       2010-йил Пастдарғом туман давлат архиви биносининг ташқи кўриниши


2010 йилда Пастдарғом туман Харбий бўлимининг эски биноси   1929 йил қўрилган манан яроқсиз холатдаги бино фаолият олиб борган ҳужжатларни сақлаш жавонлари эса архив хужжатларини сақлашга мослашмаган ҳар хил ёғоч жавонлар ва 3 дона компьютер бўлган. 2019 йил Пастдарғом туман хокимлигининг махаллий бюджет маблағи ҳисобидан 1 милярддан ортиқ маблаг ҳисобига 150 минг сақлов бирлигида хужжатларни сақлаш имкониятига эга бўлган 2-қаватли замонавий барча қулайликларга эга архив биноси қуриб ва ҳозирги замон талабидаги архив ҳужжатларини саклаш учун мобел жавон билан жихозланди.

                                                      2021-йил Пастдарғом давлат архиви янги биносининг ички кўриниши


                                          2021-йил Пастдарғом давлат архиви ҳужжатлар сақлов хонаси


                                                              2021-йил Пастдарғом давлат архиви ҳужжатлар сақлов хонаси


 Бугунги кунда Пастдарғом туман давлат архивида 1926-2016 йиллардаги даврни ўз ичига олган жами 393 та фонд 100 минг сақлов бирлигидан ортик ҳужжатлар сақланиб келинмоқда, шунингдек энг эътиборлиси 2002 йилларда архивимизда штат бирлиги 6 та бўлган булса, ҳозирги кунга келиб 11 та штат бирлигига кўпайишига эришилди.


Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали

 https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали

https://t.me/sam_archive



Киритилган вақти: 08/06/2021 13:16;   Кўрилганлиги: 773
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/pastdargom-tuman-davlat-arxivining-tashkil-etilish-tarixi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 11:48