САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z
Ўзбекистон Миллий архивининг босма нашрлар фонди янада бойитилди.
Хабарингиз бор, бугунги кунда Ўзбекистон Миллий архиви нафақат республикадаги, балки Марказий Осиёдаги энг йирик архивлардан биридир. Унинг фондларида юртимизнинг IX асридан тортиб, то шу бугунги кунгача бўлган даврига оид бой тарихи акс этган ноёб ҳужжатлар жамланган.
Бугунги кун архивчиларининг асосий вазифаси - аждодларимиздан қолган ноёб дурдоналарни кўз қорачиғидек асраб авайлаб, келажак авлодга етказиш билан бирга, ушбу маданий меросимизни кўпайтириш, янада бойитиш, мавзуларини янада кенгайтириш ҳам ҳисобланади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий архиви ходимлари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали берилган эълонларга жавобан юртимизнинг оддий фуқароси Давронова Алфия Насруллаевна томонидан ўзининг оилавий архивида сақланган эски ўзбек ёзувида нашр этилган “Янги Фарғона” номли газеталар тўпламини ихтиёрий равишда давлат сақловига топшириш ишлари амалга оширилди.
Мазкур газеталар тўплами 1928 йилларга оид бўлиб, унда Ўзбекистоннинг XIX аср бошларидаги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётидаги муҳим воқеалар ўз аксини топган. Айни вақтда Миллий архивнинг илмий ходимлари томонидан ушбу газеталарнинг қимматлилик даражаси ва ундаги мақолаларнинг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда.
Шунингдек, жараённи давоми сифатида ушбу манбалар устида Миллий архивнинг тажрибали реставраторлари иш олиб борадилар.
Умид қиламизки, юртдошларимизимиз томонидан тақдим этилган ушбу қимматли ҳужжатлар келажакда юртимизни ҳаққоний тарихининг очилмаган қирраларини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ўтмиш ва бугунги кун ҳужжатларини келажак учун асрайлик!!!
манба: "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
Киритилган вақти: 15/09/2021 10:10;
Кўрилганлиги: 870
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/ozbekiston-milliy-arxivining-bosma-nashrlar-fondi-yanada-boyitildi
Чоп этилган вақт: 21/11/2024 15:22