САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

“Ўзархив” агентлиги Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашига расман аъзо сифатида қўшилди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини (Кенгаш) ташкил этиш тўғрисидаги МДҲ Иқтисодий кенгашининг 2004 йил 3 декабрдаги қарорига Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги 2021 йил 24 февралдан расман қўшилди (бунгача “кузатувчи” функциясини бажариб келган эди).
Кенгашнинг асосий вазифаси - тузилмага аъзо бўлган архив хизматлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, архив ҳужжатларидан унумли фойдаланишга оид турли тадбирларни қўллаб-қувватлаш, уларни бошқариш усулларини такомиллаштириш, мутахассисларни касбий тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш.
Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигини мазкур Кенгашга расман аъзо бўлиб кирганлиги архив иши ва иш юритиш бўйича муаммоларни ҳал этишга қаратилган халқаро анжуманларда, давра суҳбатларида республикамиз архивчиларини фаол иштирок этишига, соҳани ривожлантиришга оид долзарб масалалардан хабардор бўлиш ҳамда республикада амалга оширилаётган ишлар сифатини халқаро талаблар ва андозалар даражасига кўтариш, шу билан бир қаторда республикамиздан ташқарида бўлган архив ҳужжатларини аниқлаш ва уларнинг асл ёки электрон нусхаларини қайтариш масалаларини ижобий ва тезкор равишда ҳал этиш, чегарага оид ҳужжатларни олишдаги жараёнларни мақбуллаштириш борасида бир қатор имкониятларни яратади ва энг асосийси, Кенгаш аъзоси сифатида нафақат Кенгаш йиғилишларида кўриладиган масалалар иштирокчиси сифатида, шунингдек, қабул қилинадиган халқаро ҳужжатлар доирасида кўриб чиқиш, овоз бериш бўйича тенг ҳуқуқини ва ваколатини ҳам қўлга киритади.



Манба : "Ўзархив" агентлиги матбуот хизмати.



Киритилган вақти: 13/04/2021 16:33;   Кўрилганлиги: 929
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/ozarxiv-agentligi-mustaqil-davlatlar-hamdostligi-ishtirokchi-davlatlari-arxiv-xizmatlari-rahbarlarining-maslahat-kengashiga-rasman-azo-sifatida-qoshildi
Чоп этилган вақт: 21/11/2024 15:31