САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ ЗИЁРОТГОҲИ

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ ЗИЁРОТГОҲИ

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ ЗИЁРОТГОҲИ

 

      Ғавсули Аъзам зиёратгоҳи Ургут тумани Ғус қишлоғида жойлашган. Ғавсули Аъзам Абу Муҳаммад Мухийиддин  Саййид Абдулқодир Гилоний Ҳазратлари 1079 йилда Эроннинг Гилон вилоятида таваллуд топади. У 1166 йилда Боғдодда вафот этган. Абдулқодир Гилоний валийлик мартабасига  эришган зотдир. Маълумки, авлиёлар етти даражада бўлишган, Уларнинг олий даражаси “Қутб ва Ғавс”дир.

     Улар; илми тафсир, илми ҳадис, илми мазҳаб, илми усул, илми аҳлоқ, илми фиқх, илми наҳв кабилар

       Ғавсули Аъзам тасаввуфдаги “Қодирия” тариқатининг асосчисидир. Бу  тариқат барча Шарқ мамлакатларига  кенг тарқалган Ғавсули Аъзамнинг авлодлари, ул зотнинг муқаддас қадамжолари Марғилон шаҳрида Ургут туманидаги Ғўс қишлоғида мавжуддир.

        Бу ҳақда Абу Тоҳирхожа ўзининг “Самария” китобида шундай ёзади:

    “Ҳазрат Ғавснинг файз асрор мозори ҳам Ургутнинг бир маҳалласидадир. Дерларким, у кишида ғавслик мартабалик пайдо бўлган экан. Мозори порлоқ нурлидир. Баъзилар бу ер Ғавснинг қадамжойи дейдилар”.

     Истиқлол шарофати туфайли юртимизда қўплаб азизу авлиёлар, олиму фузалолар  мақбаралари  ҳамда қадамжолари қайтадан таъмирланди.

      Самарқанд вилоят ҳокимининг 1999 йил 2 декабрдаги “Вилоят ҳудудидаги зиёротгоҳ ва қадамжоларни назоратга олиш ва ободонлаштириш тўғрисида”ги 299-сонли қарорига асосан Ғавсули Аъзам Абу Муҳаммад Муҳийиддин Саййид Абдулқодир Гилоний қадамжоси “Олтин Мерос” ҳалқаро хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими  тасарруфига олиниб, жамоатчиликни жалб қилиб, ободончилик ва қурулиш ишлари ташкил қилинди. 2001 йилда Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташабуси билан Ғавсули Аъзам зиёратгоҳи қайтадан таъмирланиб 2003 йилда шаҳсан ўзлари очилиш маъросимида иштирок этган.  Зиёротгоҳ худудида зиёротчилар дам олиши ва ҳордиқ чиқаришлари учун махсус айвонлар, меҳмонхона ва музейи фаолият кўрсатади.

     Бу азиз масканни ҳалқ эътиқод билан эъзозлайди. Рухий поклик , рўшнолик, умид ва мадад рамзи, деб билади. Бу жой энг муқаддас зиёрат ва тарбия масканига айланган.

 


Охирги ўзгариш вақти: 10/08/2020 21:32;   Кўрилганлиги: 1419
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/gavsuli-azam-ziyorotgohi
Чоп этилган вақт: 21/11/2024 14:55