САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z
#фото
Афросиёб Самарқанд шаҳрининг шимолида жойлашган бўлиб, майдони 219 га ни ташкил этади. Ушбу ҳудуд Самарқанднинг қадимий ўрни бўлиб, XIII аср бошида мўғуллар босқинидан сўнг xаробага айланган. Афросиёбнинг ҳозирги вақтда ҳукмдор арки ва шаҳристони сақланган.
Ҳозирги вақтга олиб борилган тадқиқотлар шаҳарнинг қадимги давридан тортиб, то мўғуллар босқинигача бўлган тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлиш имкониятини яратди. Жумладан, археологик қазишмалар жараёнида аниқланган моддий маданият намуналари шаҳарни бундан 2750 йил олдин пайдо бўлганлигини кўрсатди. 1965 йилда дунёга машҳур Вархуман саройи деворий суратлари топилган бўлса, 2000-2004 йилларда қорахонийлар даврига оид деворий суратлар аниқланади. Ушбу деворий суратлар Сўғдиёна тасвирий санъатининг нақадар юксак бўлганлигини яққол кўрсатиб турибди.
Республикада хизмат кўрсатган санъат арбоби Улько Григорий Ильич
Афросиёбдан топилган девор суратларини материалга худди девордагидек қилиб кўчирмоқда. 25.03.1971 йил У.Мамарахимов фотоси
Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда
Киритилган вақти: 21/12/2021 13:54;
Кўрилганлиги: 803
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/foto
Чоп этилган вақт: 21/11/2024 14:53