Хабарлар

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров Пастдарғом туман давлат архивида сайёр қабул ўтказди.

21-09-2021 12:00   829

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ ПАСТДАРҒОМ ТУМАН ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.

Жорий йилнинг 21-сентябр куни “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг II ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул жадвалига мувофиқ Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Пастдарғом туман давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.

Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Пастдарғом туман давлат архивида Бошқарма бошлиғи А.А.Маманазаров томонидан сайёр қабул ўтказилади.

16-09-2021 16:18   778

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ

Жорий йилнинг 21-сентябр куни соат 10:00 да “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг II ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига мувофиқ Пастдарғом туман давлат архивида Бошқарма бошлиғи А.А.Маманазаров томонидан сайёр қабул ўтказилади.

Манзил: Пастдарғом тумани Жума шаҳри А.Темур 3-уй
Мурожаат учун тел:+998 66 465 29 12


Ўзбекистон Миллий архивининг босма нашрлар фонди янада бойитилди.

15-09-2021 10:10   887

Хабарингиз бор, бугунги кунда Ўзбекистон Миллий архиви нафақат республикадаги, балки Марказий Осиёдаги энг йирик архивлардан биридир. Унинг фондларида юртимизнинг IX асридан тортиб, то шу бугунги кунгача бўлган даврига оид бой тарихи акс этган ноёб ҳужжатлар жамланган.

Бугунги кун архивчиларининг асосий вазифаси - аждодларимиздан қолган ноёб дурдоналарни кўз қорачиғидек асраб авайлаб, келажак авлодга етказиш билан бирга, ушбу маданий меросимизни кўпайтириш, янада бойитиш, мавзуларини янада кенгайтириш ҳам ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий архиви ходимлари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали берилган эълонларга жавобан юртимизнинг оддий фуқароси Давронова Алфия Насруллаевна томонидан ўзининг оилавий архивида сақланган эски ўзбек ёзувида нашр этилган “Янги Фарғона” номли газеталар тўпламини ихтиёрий равишда давлат сақловига топшириш ишлари амалга оширилди.

Мазкур газеталар тўплами 1928 йилларга оид бўлиб, унда Ўзбекистоннинг XIX аср бошларидаги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётидаги муҳим воқеалар ўз аксини топган. Айни вақтда Миллий архивнинг илмий ходимлари томонидан ушбу газеталарнинг қимматлилик даражаси ва ундаги мақолаларнинг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда.

Шунингдек, жараённи давоми сифатида ушбу манбалар устида Миллий архивнинг тажрибали реставраторлари иш олиб борадилар.

Умид қиламизки, юртдошларимизимиз томонидан тақдим этилган ушбу қимматли ҳужжатлар келажакда юртимизни ҳаққоний тарихининг очилмаган қирраларини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Ўтмиш ва бугунги кун ҳужжатларини келажак учун асрайлик!!!


манба: "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати


Фото ҳужжат пахта йиғим-терим мавсуми 1975-1980

11-09-2021 12:57   852

Самарқанд вилояти Каттақурғон район Энглес колхозининг Х.Кенжаев бригадасидаги машҳур теримчи Тожихон Авазова ва пахта йиғим-терим мавсуми 1975-1980 йиллар.

Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.


Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати 


Пахта 1975-1980 йил

09-09-2021 15:30   889

#Фото_ҳужжат

Самарқанд вилоят Пайариқ район Димитров савхози Маданият қишлоғи пахта далалари 1975-1980 йиллар.

Ушбу фото хужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.


Ҳурматли Самарқанд вилояти аҳолиси диққатига!

07-09-2021 15:23   829

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшганлар хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш мақсадида “Ўзархив” агентлиги томонидан “АСКАР МАКТУБЛАРИ” китоб-альбоми нашр этилиши режалаштирилмоқда.
Шу муносабат билан Иккинчи жаҳон уруши даврида ёзилган мактубларни (ёки уларнинг нусхаларини) “АСКАР МАКТУБЛАРИ” китоб-альбомига жойлаштириш ҳамда келажак авлодга
Ота-боболаримиздан қолган мерос сифатида етказиш мақсадида Вилоят давлат архиви сақловига қабул қилинишини маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот ва саволлар учун Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси Ахборот хизмати (91-536-98-95) (93-345-72-22) рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САМАРҚАНД ШАҲАР ШАХСИЙ ТАРКИБ ҲУЖЖАТЛАРИ ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.

06-09-2021 10:32   811

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САМАРҚАНД ШАҲАР ШАХСИЙ ТАРКИБ ҲУЖЖАТЛАРИ ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.

Жорий йилнинг 6-сентябрь куни “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг II ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул жадвалига мувофиқ Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Самарқанд шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.

Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров Самарқанд шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида жисмоний ва юрдик шахслар вакилларини сайёр қабулини ўтказади

05-09-2021 16:20   1066

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ


Жорий йилнинг 06-сентябр куни соат 10:00 да “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг II ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига мувофиқ Самарқанд шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида Бошқарма бошлиғи А.А.Маманазаров томонидан сайёр қабул ўтказилади.


Манзил: Самарқанд шаҳар Хўжа Ахрор Вали 21 А уй

  1. Мурожаат учун тел:+998 66 238 71 75


31-avgust — "Qatag'on qurbonlarini yod etish kuni"

31-08-2021 10:57   933

Bugun Qatag'on qurbonlarining merosini yanada chuqur o'rganish, ular xotirasini abadiylashtirish ishlarini tashkil etish va muvofiqlashtirish bo'yicha tuzilgan Respublika ishchi guruhining tegishli yig'ilish bayonlari ijrosini ta'minlash maqsadida bir guruh samarqandlik yoshlar Samarqand viloyat arxiv ishi hududiy boshqarmasida bo'lishdi.
Yoshlar dastlab, Samarqand viloyat davlat arxivi binosida qatag'on qurbonlarining ma'lumotlari aks etgan arxiv hujjatlari ko'rgazmasini tomosha qilishdi.
Shundan so'ng boshqarma boshlig'i A.Mamanazarov bilan mavzu yuzasidan ochiq muloqot tashkil qilindi.
Yakunda yoshlar Samarqand davlat universiteti tuzilmasidagi Qatag'on qurbonlari xotirasi viloyat muzeyiga tashrif buyurdi va ushbu maskandan joy olgan tarixir ahamiyat kasb etgan hujjatlar bilan yaqindan tanishdi.


Samarqand viloyati arxiv ishi hududiy boshqarmasi axborot xizmati


#Тақдирлаш

30-08-2021 15:44   863

#Мустақилликни_30_йиллиги #Тақдирлаш

Жорий йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан, Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида архив соҳасида ишлаётган бир гуруҳ ходимларни идоравий мукофатлар билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда архив соҳасида қўп йиллар самарали меҳнат қилган бир гуруҳ архивчи холдимлар ҳамда архив фахрийлар Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг ташаккурномаси ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Шу фурсатдан фойдаланиб Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси жамоаси номидан Республикамизда архив соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барча архивчи ходимларни мустақиллигимизни 30 йиллик байрами билан муборакбод этамиз.
Келгусида бунданда юксак мукофатларга эришишларига тилакдошмиз.

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати