САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Коррупсияга қарши курашиш

Korrupsiyaga qarshi kurashish

Ўзбекистон Республикаси архивчиларининг этика Кодексидан кўчирма

1.Ўзбекистон Республикаси архивчиларининг этика Кодекси (қеинги ўринда “Кодекс”) архивчи касбига ва архив иши соҳасида фаолият юритишга нисбатан юқори даражадаги касбий талабларни белгилашда  ахлоқий мезон ҳисобланади.

2. Мазкур Кодексда келтирилган “архивчи” атамаси мулкчилик шаклидан қатъий назар барча архив муассасаларида архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобини олиб бориш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш борасида фаолият олиб борувчи барча ходимларга тааллуқлидир.

3. “Мижоз” атамаси архив идораси ва архив ходимлари хизматидан фойдаланадиган ҳамда улар билан  бевосита муносабатда бўладиган ташкилотлар, идоралар, муассасалар ва бошқа шу каби юридик шахсларнинг вакиллари ҳамда жисмоний   шахсларни назарда тутади.

4. Қуйидагилар Кодекснинг асосий мақсади этиб белгиланади:

“Архивчи” деган юксак номга муносиб фахр туйғуларини  ва касбий ғурурни шакллантириш;

архив ходимларининг касбий аҳлоқ мезонлари доирасида фаолиятларини самаралиташкил этишларига кўмаклашиш;

иш жараёнида архив муассасалари раҳбарлари ва ходимлари ўртасидаги ҳамда улар билан архив мижозлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шу жумладан ҳуқуқий муносабатларнинг тўғри ташкил этилишига замин яратиш;

 архив ходимларининг муомала маданияти, юриш-туриш ва хулқ-атвор тамойилларини ўзида мужассам этиш;

архивчиларда қонуний, касбий ва ахлоқий нормаларга риоя қилиш ва миллий қадриятларни авайлаш ҳусусиятларини ва кўникмаларини шакллантириб бориш ва ривожлантириш;

архивнинг барча ходимларида, меҳнат фаолияти йўналишининг қандай бўлишидан қатъий назар, иш жойида, архивда, умуман фаолият йўналишида коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш, унга қарши кураш юзасидан шахсий ҳусусиятларни сингдириш, ўзида коррупцион иллатларга берилмаслик “иммунитети”ни ҳосил қилиш.

5. Архив иши бўйича фаолият юритувчи архивлар ва идоравий архивларнинг ходимларига мазкур Кодексда белгиланган талаблар ва меъёрлар етказилиши шарт ҳисобланади. Архивга ишга олинаётган янги ходим лавозимидан қатъий назар, ушбу Кодекс билан шахсан танишиб чиққандан сўнггина меҳнат фаолиятини бошлайди. 

Кодексда келтирилган тамойиллар изоҳлар билан бирга кўрилади ва улар ўзаро уйғунлашган тарзда Этика кодексини ташкил этади.

Korrupsiya haqida xabar berish

 

 


Охирги ўзгариш вақти: 26/05/2021 09:41;   Кўрилганлиги: 5365
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/education/pupils/korrupsiyaga-qarshi-kurashish
Чоп этилган вақт: 21/11/2024 15:27