САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Zarnews.uz сайти орқали эълон қилинган “Булунғурда молия ва ХТБ мактаб синфларини ноўрин қисқартирган” номли мақолага Булунғур туман халқ таълими бўлимининг муносабати

Zarnews.uz сайти орқали жорий йилнинг 1 март куни “Булунғурда молия ва ХТБ мактаб синфларини ноўрин қисқартирган” номли мақола эълон қилинди. Унда баён қилинган масалалар юзасидан Булунғур туман халқ таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилади:

туман молия бўлими ва халқ таълими бўлимининг 2019 йил 20 сентябрдаги қўшма буйруғида 2-умумий ўрта таълим мактабида 1 та 2-синф ва 1 та 4-синфни қисқартириш назарда тутилган. Шу асосда мактаб директорининг 2019 йил 2 ноябрдаги 2“б”-синфни қисқартириш тўғрисида 11-сонли буйруғи қабул қилинган. Бироқ ушбу буйруқ мактаб директорининг 2019 йил 9 декабрдаги 13-сонли буйруғи билан бекор қилиниб, 2“г”-синф қисқартирилган.

Аммо синфларнинг қисқартирилишида белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлиши лозимлиги талабига риоя этилмаган. Ваҳоланки, умумтаълим мактабларида ўқитиш шартлари ва ташкилот учун санитария-эпидемиология қоидалари (СанПиН № 0341-16)га кўра, синф хоналарида ҳар бир ўқувчи учун 2 квадрат метрдан кам бўлмаган майдон бўлиши лозимлиги қайд этилган.

Шу боис 2-умумтаълим мактабидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича Булунғур тумани молия ҳамда халқ таълими бўлимлари томонидан туман адлия бўлимига тақдимнома киритилди. Булунғур тумани адлия бўлимининг амалий ёрдами натижасида молия ҳамда халқ таълими бўлимининг 2019 йил 20 сентябрдаги қўшма буйруғида 2-умумий ўрта таълим мактабида 1 та 2-синф ва 1 та 4-синфни қисқартириш қисми ҳамда мактаб директорининг тегишли буйруқлари бекор қилинди. Айни пайтда қисқартирилган синфлар тикланган.

Булунғур туман халқ таълими бўлими


Охирги ўзгариш вақти: 06/03/2020 07:59;   Кўрилганлиги: 3109
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/zarnewsuz-sayti-orqali-elon-qilingan-bulungurda-moliya-va-xtb-maktab-sinflarini-noorin-qisqartirgan-nomli-maqolaga-bulungur-tuman-xalq-talimi-bolimining-munosabati
Чоп этилган вақт: 21/12/2024 19:12