САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z
Ёшлар билан очиқ мулоқот
Ёшлар билан очиқ мулоқот
Бугун Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат унверситети тарих факултети талабалари вилоят давлат архивида ўқув амалиётини якунлашдилар. Амалиёт якунида талаба ёшлар билан бошқарма бошлиғи А.Маманазаров очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида талабалар архив фаолияти билан яқиндан танишганлиги бевосита амалиёт жараёнида архив иши ва иш юритиш бўйича билим ва куникмалари шакилланганлиги тўғрисида гапириб утдилар.
Мулоқот қизғин савол жавоблар билан давом эттирилди.
Шундан сўнг вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров ёш талабаларнинг ўқишларида ва келгусида давлатимиз тараққиёти ва ривожига ҳисса қўшишда олаётган билим ва куникмалар олишда астойдил ҳаракат қилиб, юқори марраларга эришиб, етук малакали кадрлар бўлишларини тилади.
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
Киритилган вақти: 24/06/2022 13:25;
Кўрилганлиги: 684
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/yoshlar-bilan-ochiq-muloqot
Чоп этилган вақт: 21/12/2024 18:47