САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Тарғибот тадбири ўтказилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги архив муассасаларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрь кунидаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб- ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги 595-сон қарорининг мазмун моҳиятни тушунтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали мутахассиси С.Мухаммадиев томонидан Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида батафсил маълумот ва тушунчалар берилди.


Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар олишди.




Киритилган вақти: 29/10/2022 12:09;   Кўрилганлиги: 491
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/targibot-tadbiri-otkazildi
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 11:27