САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z
#Самарқандда 100 йиллик тарихга эга кутубхонанинг замонавий биноси очилди
Самарқандда 100 йиллик тарихга эга кутубхонанинг замонавий биноси очилди
Самарқанд шаҳрида вилоят ахборот-кутубхона марказининг реконструкция қилинган замонавий биноси очилди.
Тарихи 1911 йилга бориб тақаладиган ушбу зиё маскани дастлаб 2 минг нусхага яқин адабиёт билан фаолият бошлаган. Кутубхона фаолиятининг дастлабки даврида унинг хизматидан 200–300 киши фойдаланган бўлса, ҳозир ўн минглаб китобхонга хизмат кўрсатилмоқда.
1937 йилда кутубхонага Пушкин номи ва давлат кутубхонаси мақоми берилган. Йилдан йилга китоб фонди кўпайиб борди.
Сўнгги йилларда ўлкашунослик бўлими, каталоглар ва картотекалар бўлими, ҳуқуқий ахборот маркази, Гёте институти кўмагида немис тилидаги адабиётлар ўқув зали, болалар адабиётлари бўлими ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ва 2019 йил 19 март куни Президентимиз томонидан ўтказилган селектор йиғилишида 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди. Бу беш ташаббуснинг тўртинчиси бўлган ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шундан келиб чиқиб, Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази реконструкция қилинди. Бино замон талабларига мувофиқ таъмирланиб, ташқи кўриниши Самарқанднинг тарихий биноларига мослаштирилди.
Реконструкция ишларига маҳаллий бюджетдан 6 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланди.
Киритилган вақти: 16/10/2020 11:59;
Кўрилганлиги: 1309
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/samarqandda-100-yillik-tarixga-ega-kutubxonaning-zamonaviy-binosi-ochildi
Чоп этилган вақт: 21/12/2024 18:46