САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров Булунғур туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида сайёр қабул ўтказди

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Сайёр қабули бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 24-март куни “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг I ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул жадвалига мувофиқ Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Булунғур туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди. Сайёр қабул давомида бошқарма бошлиғи Булунғур туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб айрим камчиликлар ходимлар билан муҳокама қилиниб бошқарма бошлиғи томонидан керакли тушинчалар берилди.

Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.



Киритилган вақти: 25/03/2021 12:12;   Кўрилганлиги: 947
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyati-arxiv-ishi-hududiy-boshqarmasi-boshligi-amamanazarov-bulungur-tuman-shaxsiy-tarkib-hujjatlari-davlat-arxivida-sayyor-qabul-otkazdi
Чоп этилган вақт: 21/12/2024 19:03