САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

“Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архивчи ёшлар ҳамда вилоятдаги фаол талаба ёшлар билан учрашди.

Жорий йилнинг 30-ноябрь куни “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архивчи ёшлар ҳамда вилоятдаги фаол талаба ёшлар билан учрашди.
Мазкур учрашувда вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тизимдаги архивларда фаолият олиб бораётган архивчи ёшлар ҳамда Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, “Ипак йўли” Туризм ва маданий меърос халқаро университети талаба ёшлари иштирок этишди.
Учрашув давомида ёшлар билан соҳага доир янгиликлар, таклифлар, муаммолар ҳусусида қизиқарли мазмунда суҳбат ташкил этилди. Учрашув жараёнида ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволлари, таклифлари билан чиқишди.
ёшлар ўртасида ўтказилаётган ижтимоий тадбирларни янада кўпроқ ташкил этилиши ва уларни мазмун жиҳатдан бойитиб бориш тўғрисида фикр ва таклифлар билдирилди.


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати 



Киритилган вақти: 30/11/2021 19:39;   Кўрилганлиги: 626
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/ozarxiv-agentligi-direktori-uyusupov-samarqand-viloyati-arxiv-ishi-hududiy-boshqarmasi-tizimidagi-arxivchi-yoshlar-hamda-viloyatdagi-faol-talaba-yoshlar-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 10:22