САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

КЕКСАЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА

Бугун Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқамрмаси ҳамда вилоят давлат архиви томонидан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат- эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Нуронийлар хафталиги”и доирасида вилоят давлат архивида кўп йиллар фаолият юритиб кетган фахрийлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда архив фахрийлари билан ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган ёш архивчи ходимлар уртасида самимий суҳбат ташкил этилди. Суҳбатда сўз олган фахрийларимиз архив сохасидаги булаётган янгиликлар ҳозирги архивлар ва аввалги архивлар уртасидаги тафовутлар , ҳозирги кунда архив соҳасида ишлаётган ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтишди ҳамда ёш архивчиларга ўзларининг билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Бу каби ижтимоий-маърифий лойиҳалар ёши улуғ инсонлар мамлакатимизда доимо эътибор ва эъзозда эканини яна бир бор тасдиқлайди.


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқамраси ахборот хизмати 



Киритилган вақти: 11/10/2021 13:32;   Кўрилганлиги: 869
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/keksalar-doimo-ezozda
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 07:51