САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

“Инсон қадри учун” тамойили асосида давлат архивларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Самарқанд вилоятида архив иши ва иш юритиш ҳолати” бўйича Самарқанд вилояти архив муассасаларига ташриф” мавзусида Пресс-тур ўтказилди


2022 йил 28 март куни Самарқанд вилоят  архив иши ҳудудий бошқармаси  ва унинг тизимидаги  давлат архивларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва “Инсон қадри учун” тамойили асосида Самарқанд вилоятида архив иши ва иш юритиш ҳолати” бўйича Самарқанд вилояти архив муассасаларига ташриф” мавзусида Пресс-тур ўтказилди.

Пресс-тур жараёнида журналист ва блогерлар Пастдарғом ҳамда Самарқанд туман давлат архивларида бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев томонидан Самарқанд вилояти ҳамда Республикадаги давлат архивларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб борди.

Дастлаб журналистлар Пастдарғом туман давлат архивида давлат сақловидаги архив ҳужжатлари ва  фотокўргазма билан танишди.

Пастдарғом туман давлат архиви директори А.Дияров туман давлат архивида ҳужжатлар сақланишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, архивида ҳужжатларни рақамлаштириш жараёни, Миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш ишлари, архивда ташкилотлар ҳужжатларига илмий техник ишлов бериш жараёни билан таништирилди.

 Пресс-тур Самарқанд туман давлат архивида давом эттирилиб, туман давлат архиви директори Д.Кадиров ҳужжатларни реставрация қилиш лабораторияси, ҳужжатларни таъмирлаш жараёни, таъмирлашда ишлатиладиган хом-ашёлар ва дастгоҳлар билан ишлаш, Миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш ишлари билан таништирди.

Пресс-тур якунида Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров 2021 йилда давлат архивларида амалга оширилган ислоҳатлар  ҳамда 2022 йилда белгилаб олинган режалар юзасидан ахбороти тингланди.

Жумладан, Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида  бугунги кунда      7 та давлат архиви, 1 та давлат архивининг филиали ва 12 та шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари  томонидан  архив хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасаларида  жами 224 та ходимлар фаолият юритиб келаётган бўлса шундан, 123 нафар эркаклар, 101 нафар аёллар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 30 ёшгача бўлган ҳодимлар 34 нафар ёшларни ташкил этади.

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги вилоят, шаҳар ва туман  архив муассасаларида 131 та компьютер тўпламлари, 52 та принтер, 33 та замонавий  сканерлар билан жихозланган.

Жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар шарт-шаройитлар яратиш мақсадида барча архивларда алоҳида фуқароларни қабул қилиш хоналари мавжуд.

Иш жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида интернет тезлиги ошириш учун вилоят, шаҳар ва туман архив муассасалари босқичма-босқич оптик толалари алоқа линияларига уланмоқда.

 Бугунги кунда  вилоят, шаҳар ва туман  архив муассасаларида  12600 та фондда  1 млн         542 минг 524 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Шундан  асосий фаолиятга оид ҳужжатлар 890 минг 113 сақлов бирлигини, шахсий таркиб ҳужжатлари эса 646 минг 582 сақлов бирлигини, шахсий келиб чиқиш  ҳужжатлари 5 минг 155 сақлов бирлигини ҳамда илмий- техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари 674  сақлов бирлигини ташкил этади.

Вилоят  архив  иши ҳудудий бошқармасининг Эксперт текширув комиссияси (ЭТК) томонидан давлат архивининг асосий жамлаш манбаи бўлган  вилоятдаги 114 та ташкилот, корхона ва муассасаларнинг ички норматив ҳужжатлари (Йиғмажилдлар номенклатураси, Иш юритиш йўриқномаси, Эксперт комиссияси низомлари, Идоравий архив низоми) кўриб чиқилиб келишиб берилди.

Шунингдек, 2021 йил давомида қоғоз асосидаги ўта қимматли ҳужжатларни аниқлаш ва уларнинг электрон нусҳаларини яратиш ишларини олиб боришда архивларда  ўта қимматли хужжатлардан 3587 сақлов бирлигидаги 896 649 та кадрдан иборат ҳужжатлар электрон нусхалар яратилиб, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги томонидан жорий этилган (e.archive.uz) электрон тизимига босқичма-босқич киритилиб борилмоқда.

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги вилоят, шаҳар ва туман давлат архивларида 2020-йил ноябрь ойидан бошлаб ягона электрон ҳужжат айланиш (arxiv.ijro.uz app.ijro.uz)  тизими жорий этилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 495-сонли қарорига асосан Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш  хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2021 йил 23 сентябрдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 597-сонли қарорининг 1-иловасига асосан “Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти” ва 2-иловасига асосан “Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламент”ларига  мувофиқ Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги томонидан яратилган (my.archive.uz) электрон тизими давлат хизматлари (my.gov.uz) тизимига интеграция қилиниб, ҳозирги кунда фуқароларга электрон  архив маълумотномаларини тақдим этилмоқда.

  Вилоят архив муассасалари Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижросини таъминлаш бўйича 2021 йил давомида вилоят, туман ва шаҳар муассасаларида жами 62 998 та, Шундан  44 557 та  ижтимоий ҳуқуқий, 18 441 та мавзули  сўровлар келиб  тушди. Сўровлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, уларнинг 56 294 таси  ижобий ҳал этилди.

Шундан 46 311  нафар фуқароларга вилоят архив муассасалари томонидан бепул архив хизмати кўрсатилди.

давлат архивларининг ўқув хоналарда жорий йилда  69 нафар тадқиқотчилар иш олиб бордилар, уларга 145 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тақдим қилинди.

2020 йилда  Пастдарғом ва  Нарпай туман давлат архивларини янги замонавий  бинолари  қурилиб  фойдаланишга топширилди. Самарқанд туман давлат архиви  томонидан  25 дона замонавий мобил жавонлар сотиб олиб ўрнатилди.

2020-йилда  Пастдарғом туман давлат архиви томонидан 170 млн сўмга 15 та замонавий мобил жавон сотиб олиб ўрнатилди. Каттақўрғон  шаҳар давлат архиви биносини жорий таъмирлаш  учун  152 млн сўм маблағ сарфланди.

2021 йилда Булунғур туман давлат архивига маҳаллий бюджет томонидан 350 млн сўм. маблағ ажратилиб, жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Пахтачи, Оқдарё ва Ургут туман шахсий таркиб хужжатлари давлат  архивлари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан  архив  бинолари жорий  таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек, Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилда вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига  мувофиқ  вилоят, шаҳар ва туман архив муассасаларида сайёр қабул ўтказилиб, жами 114 фуқароларни мурожаатлари кўриб чиқилиб тегишли тартибда ҳал қилинди.

2021 йилда вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги вилоят, шаҳар ва туман архив муассасаларидан жами  31 нафар раҳбар ва ходимлар малака ошириш курсларига иштирок этишди.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  22 июндаги ПҚ-5157-сонли қарорига мувофиқ биргина Самарқанд вилоятида архив соҳасида фаолият юритиб келаётган 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган 10 нафар  ўрта-махсус маълумотга эга  ходимлар  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тарих факультети архившунослик йўналишига суҳбат асосида ўқишга қабул қилинди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ходимлари, вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни ёритишда яқиндан ёрдам берган оммавий ахборот воситалари вакилларига Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан миннатдорлик билдирилади.


Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати 


Киритилган вақти: 28/03/2022 16:51;   Кўрилганлиги: 926
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/inson-qadri-uchun-tamoyili-asosida-davlat-arxivlarida-amalga-oshirilayotgan-islohotlar-va-samarqand-viloyatida-arxiv-ishi-va-ish-yuritish-holati-boyicha-samarqand-viloyati-arxiv-muassasalariga-tashrif-mavzusida-press-tur-otkazildi
Чоп этилган вақт: 07/11/2024 03:16