САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

Давлат архивларида ўқув заллари фаолияти

Юртимиз мустақилликка эришгач, иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалар қатори архивлар ишини ривожлантиришга ҳам катта аҳамият қаратилди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси “Ўзарxив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 20 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4463-сон қарори соҳадаги ишларни замон талаблари даражасига кўтаришнинг муҳим омили бўлди.

Шунинг учун тарихий жараёнларни ёритишда архив ҳужжатларини қайта тадқиқ ва таҳлил этиш масаласи алоҳида эътибормолик экани шубхасиз. Архив бу идоралар, корхоналар, ташкилотлар, шунингдек тарихий шахслар фаолиятига оид ҳужжатлар сақланадиган муассаса ҳисобланади, лекин бу архивларнинг бу босқичларига етиб келишининг ҳам ўз тарихи бор. Республикада архив ишини ва иш юритишни янада ривожлантириш, архив ҳужжатлари сақланишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, тармоқнинг норматив ва методик базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2008 йил августида қарор кабул қилган. Унга асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари сақланиши ва сақлаш хавфсизлиги шарт-шароитларини такомиллаштириш; давлат архивларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни рақамлаш, таъмирлаш, консервация қилиш ва архив ҳужжатларидан эҳтиётлаш мақсадида нусха олиш бўйича юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш; республиканинг умумий фойдаланиладиган архив ахборотлари маълумотлари базасини шакллантиришни назарда тутувчи архив муассасаларининг маълумотлар узатиш ва интеграциялашган ахборот тизимининг корпоратив тармоғини яратиш; масофадан ўқитишнинг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда архив иши ва иш юритиш ходимлари малакасини мунтазам равишда ошириш тизимини шакллантириш ва бошка янгиликлар киритилган. Архив бу идоралар, корхона ва ташкилотлар, шунингдек тарихий шахслар фаолиятига оид ҳужжатлар сақланадиган муассаса.

Марказий Осиёда архив ёзув билан бир қаторда бир вақтда пайдо бўлган. 1917 йил октябрь воқеаларига қадар ҳужжатлар ҳар бир идора ва ташкилотнинг ўзида сақланган. Архивлар тарқоқ ҳолда бўлиб, ҳужжатлар бир жойда йиғилмаган, марказлашмаган эди. Октябрь тўнтарилишидан кейин Туркистон РСФСР таркибида автоном республика сифатида фаолият кўрсата бошдлади. Россия ҳукумати чиқарган барча қонунлар Туркистон учун ҳам тегишли эди. РСФСР ҳукумати 1918 йил   1 июнда “Архив ишини қайта қуриш ва марказлаштириш тўғрисида” декрет қабул қилди. Вилоят давлат архивида 1839 йилдан буён сақланаётган ҳужжатлар Самарқанд вилоятининг тарихи, маданияти, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, маҳаллий саноат, халқ таълими, соғликни сақлаш ва бошқа соҳаларини ўзида акс эттирганлиги билан бебаҳодир. Архивда сакланаётган ҳужжатлар ўзбек, рус, араб ва эски лотин ёзувларида ёзилганлиги билан аҳамиятга моликдир.

Таъкидлаш жоизки, бугунги тезкор давр талаби ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган янгиланиш жараёни архив муассасалари фаолиятини замон талаблари асосида ташкил қилишни тақозо этмоқда. Зиммаларидаги масъулиятни чин дилдан ҳис қилган жамоа ходимлари архив маълумотларини давлат хизматлари орқали бериш, архив хизматларини тезкор ва сифатли тақдим этиш йўлга қўйилди. Айниқса, аҳоли билан бевосита ишлайдиган ходимларнинг малакаси ва маданиятини ошириш орқали халқ билан тизимли мулоқотни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

 Ҳозирги вақтда Самарқанд вилоят давлат архивида 53 та совет иттифоқи қаҳрамонлари шу билан бирга, адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидовнинг шахсий йиғмажилди ҳам сақланиб келинмоқда. Шароф Рашидов 1917 йилнинг  5 ноябрида Жиззах вилояти деҳқон оиласида таваллуд топган, Наримонов мактабида таҳсил кўрди. 1934 йилда Жиззахдаги педагогика техникумини, 1941 йилда Самарқанд дорилфунунини тугатади. Шундан сўнг муаллим ва мухбир сифатида ўз фаолиятини бошлайди. 1938-1941 йилларда Самарқанд вилоятининг «Ленин йўли» рўзномасида ишлайди. 1941-1942 йилларда Улуғ Ватан урушида қатнашади. Фронтдан қайтгач, 1944-1947 йилларда раҳбарлик ишига ўтади. Самарқанд вилоят партия котиби бўлиб фаоллик кўрсатади, 1947-1949 йилларда «Қизил Ўзбекистон» рўзномасига муҳаррирлик қилади. 1940-1950 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси, 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши Раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг Биринчи котиби бўлиб ишлади. Умрининг охирги йилларида Республика партия ташкилотига   раҳбарлик қилди. Шунингдек, Иттифоқ Партия Марказий қўмитаси Сиёсий Бюроси аъзолигига номзод ҳам эди. Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишда тарихчи олимлар балки архивчи мутахассислар, олий маълумотлар кадрларни қўпроқ айниқса архившунослик маълумотига эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш бугунги кун талабидир. Чунки тарихни яхши тушуниб ҳужжат ўрганишни билмасак ёки аксинча ҳужжатни билиб туриб тарихни билмасак, ўтмишни ўрганиш, ўта муҳим масалалардан бири бўлиб қолаверади. Бинобарин архившунос, тарихшунос ва албатта манбашунос мутахасислар билан биргаликда иш олиб борилса, айнан давлат архивларининг ўқув залларига тадқиқотчилар келишига қарамасдан ўша идоранинг ўзида мутахасисларни ишга қабул қилиб қўл тегилмаган ўрганилмаган ҳужжатларни тилга киритсак ва фойдалансак ана ўшанда тарихни ўрганиш, тарихни ёритиш ишларига ўз ҳиссамизни қўшган бўлар эдик.  

Самарқанд вилоят давлат 

 архиви бош архивчиси

         Фаррух Омонов 

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати

Киритилган вақти: 16/08/2021 08:07;   Кўрилганлиги: 893
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/davlat-arxivlarida-oquv-zallari-faoliyati
Чоп этилган вақт: 21/12/2024 19:03