САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z
18 октябрь Самарқанд шаҳри куни
#Кун_тарихи
18 октябрь Самарқанд шаҳри куни
1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур бобомизнинг 660 йиллик юбилейида Самарқанд шаҳри “Амир Темур” ордени билан тақдирланган ва 18 октябрь Самарқанд шаҳар куни деб белгиланган эди. Шундан буён ҳар йили бу сана кенг нишонлаб келинмоқда.
Шаҳардаги Регистон мажмуаси, Амир Темур, Бибихоним, Оқсарой, Руҳобод мақбаралари, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Ҳазрати Хизр, Бибихоним масжидларида таъмирлаш ва реконструксия ишлари бажарилди. Улар атрофи ободлаштирилиб, янги боғ ва хиёбонлар ташкил этилди.
ЮНЕСКОнинг 2001 йил Финляндияда ўтказилган 25 сессиясида Самарқанддаги мазкур меъморий-тарихий ёдгорликлар ва бошқа обидалар Жаҳон мероси рўйхатига киритилди. Бугунги кунда Самарқанд шаҳри майдони кенгайтирилиб миллион шаҳарга айлантирш ишлари олиб борилмоқда маҳаллалар, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари сони ортиб бормоқда.
Самарқандга дунё нигоҳи қаратилмоқда 1997 йилдан буён Самарқанд шаҳри дунё миқёсидаги йирик санъат анжумани - “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига мезбонлик қилмоқда.
Самарқанд вилоят давлат архивининг 27 фонида сақланаётган 1897-1899 йилдаги Самарқанд шаҳар харитасидаги маълумотга кўра шаҳар чегараси атига ( 3594 дес. 760 кв.саж. харитада ёзилгандек берилмоқда) бўлган.
Киритилган вақти: 17/10/2021 12:32;
Кўрилганлиги: 998
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/18-oktyabr-samarqand-shahri-kuni
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 10:23