САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати расмий баёноти
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати расмий баёноти
Ўзбекистон Республикасида короновирус пандемияси натижасида эълон қилинган карантин сабабли 2020 йил 24 мартдан эътиборан республикадаги барча давлат архивларида “КАРАНТИН” эълон қилинади ва вақтинча фойдаланувчиларга аньанавий тарзда хизмат кўрсатиш ТЎХТАТИЛАДИ.
Карантин вақтида республикадаги давлат архивларининг қабулхона ва ҳужжатхоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилади. Карантин жараёнида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тизимидаги барча давлат архивлари ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Сўровлар электрон қабул қилинади.
Давлат архивларига фуқаролар меҳнат стажи ва иш хақи бўйича архив маълумотномаларини олиш учун электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизмат портали my.gov.uz, электрон почта uzarchive@archive.uz (жумладан миллий архивлар ва архив иши ҳудудий бошқармаларининг электрон почта манзиллари Агентликнинг расмий веб-сайти www.archive.uz да жойлаштирилган) манзилларига мурожаат этишлари мумкин. Сўровингизнинг ижро ҳолати юзасидан телефон орқали билиб ҳам олишингиз мумкин. "Ўзархив" агентлиги "Ишонч телефони" 71-230-50-44.
Фойдаланувчиларни қабул қилишни амалга оширилиши олдиндан “Ўзархив” агентлигининг archive.uz расмий сайтида эълон қилинади.
Манба:“Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати
Охирги ўзгариш вақти: 04/08/2020 21:01;
Кўрилганлиги: 3471
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/contests/ozarxiv-agentligi-axborot-xizmati-rasmiy-bayonoti
Чоп этилган вақт: 11/10/2024 09:35