САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Бахши Эргаш Жуманбулбул ўғли

Бахши Эргаш Жуманбулбул ўғли

Бахши Эргаш Жуманбулбул ўғли

 

Туманим Нурота – тоғлар ораси,

Отим Эргаш Жуманбулбул боласи.

Қаридимми десам кўнглим қоласи,

Тобора ортади ёшлик хаваси.

 

Эргаш  Жуманбулбул ўғли 1868 йил хозирги Қўшработ туманнинг Кўштомғоли МФЙ, Қўрғон қишлоғида етти пушти бахши ўтган оилада дунёга келган. Бу хақида у ўзининг “Таржимаи холи” да “Мен Зарафшон вилоятининг Нурота жанубининг, Жўш дахасининг Қўрғон қишлоғидан - Мулла Эргаш-61 яшар Жуманбулбул ўғли Жуманбулбул мулла Холмуроднинг ўғли, мулла Холмурод мулла Тошнинг ўғли, мулла Тош уста Лапаснинг ўғли, уста Лапас Ёдгорнинг ўғли. Ўзим ўзбек, туркман жамоасидан, асл зотим қоракиссса қозоёқлигига қуйилади ”,  деб баён этади.

 Эргаш Жуманбулбул ўғли ёшлигидан зийрак, билимга чанқоқ, сўзга чечан бўлиб ўсади. Зеро, унинг ўзи куйлаганидек.

Эргаш Жуманбулбул ўғли 1875-1876 йилларда қишлоқ мажитида маърифатпарвар мулла Ўтамурод қўлида савод чиқарди. 1884-1885 йилларда Бухоро мадрасаларидан бирида тахсил олади. Бу ерда у форс, араб тилларини мукаммал ўрганади.


Ўткир хотираси ва кучли қувваи хофизаси туфайли 40 ортиқ достонни ёд олади. Элнинг катта-ю кичик тўю - маракасида ёд олган бадихаларини тўлиб тошиб куйлайди.

Қўшработ серфазилат, пурхикмат, “Бешигида авлиёлар ўсган юрт”. Бу заминда улуғ алломалар излари бор, пиру-авлиёлар ўсган, бу юрт оналари олимларга алла айтганлар.

Бахорнинг илк кунларида Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг ташшабуси ва туман ҳокими Х.Оқбўтаевнинг ишчанлиги, талабчанлиги ва ўз вазифасига ситқи дилдан ёндошиши билан Қўшработ тумани ва Жўш қишлоғи ахолиси учун каттта байрамга айланди. Сабаби “Ободқишлоқ” дастури доирасида бунёд этилган кўплаб иншоатлар фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланиб кетди.


 “Обод қишлоқ” дастури асосида Қўрғон қишлоғидаги достончилик мактабининг асосчиси халқ бахшиси Эргаш Жуманбулбул ўғли уй музейи қайта таъмирланиб музейнинг тантанали очилиш маросими билан бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслахатчиси Т.Худойберганов, Самарқанд вилоят хокими Э.Турдимов, давлат ва жамоат арбоблари, Республикамизнинг турли худудларидан келган бахшилар ва вилоят ва туман жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳозирги кунда Эргаш Жуманбулбул уй музейи нафақат туманимиз фуқаролари учун балки Республикамизнинг барча фуқаролари учун ҳам кўркам зиёратгоҳга айлантирилди.


Охирги ўзгариш вақти: 24/08/2020 15:16;   Кўрилганлиги: 89
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/baxshi-ergash-jumanbulbul-ogli
Чоп этилган вақт: 22/09/2020 08:26