30-09-2021 13:56 754
30-09-2021 09:31 706
UZ: Сиёб район 5-ўрта мактабнинг химия фани ўқитувчиси М.Бозоров.
Тўрақулов фото лавҳаси 1977 йил.
Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
RU: Учитель химии Сиабской районной средней школы № 5 М. Бозоров.
Фото с работы Турақулова.
Данный документ находится в Самаркандском областном государственном архиве.
22-09-2021 09:27 707
Бутун умрини мактаб болаларига таълим беришга сарфлаган Самарқанд област Булунғур район К.Маркс номли № 4 ўрта мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Шакарбоева Турсиной 1990 йилда 2А синф ўқувчилари билан дарс жараёнида
Ушбу фото хужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
21-09-2021 12:00 684
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ ПАСТДАРҒОМ ТУМАН ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.
Жорий йилнинг 21-сентябр куни “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг II ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул жадвалига мувофиқ Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Пастдарғом туман давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.
Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
16-09-2021 16:18 634
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ
Жорий йилнинг 21-сентябр куни соат 10:00 да “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг II ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига мувофиқ Пастдарғом туман давлат архивида Бошқарма бошлиғи А.А.Маманазаров томонидан сайёр қабул ўтказилади.
Манзил: Пастдарғом тумани Жума шаҳри А.Темур 3-уй
Мурожаат учун тел:+998 66 465 29 12
15-09-2021 10:10 742
Хабарингиз бор, бугунги кунда Ўзбекистон Миллий архиви нафақат республикадаги, балки Марказий Осиёдаги энг йирик архивлардан биридир. Унинг фондларида юртимизнинг IX асридан тортиб, то шу бугунги кунгача бўлган даврига оид бой тарихи акс этган ноёб ҳужжатлар жамланган.
Бугунги кун архивчиларининг асосий вазифаси - аждодларимиздан қолган ноёб дурдоналарни кўз қорачиғидек асраб авайлаб, келажак авлодга етказиш билан бирга, ушбу маданий меросимизни кўпайтириш, янада бойитиш, мавзуларини янада кенгайтириш ҳам ҳисобланади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий архиви ходимлари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали берилган эълонларга жавобан юртимизнинг оддий фуқароси Давронова Алфия Насруллаевна томонидан ўзининг оилавий архивида сақланган эски ўзбек ёзувида нашр этилган “Янги Фарғона” номли газеталар тўпламини ихтиёрий равишда давлат сақловига топшириш ишлари амалга оширилди.
Мазкур газеталар тўплами 1928 йилларга оид бўлиб, унда Ўзбекистоннинг XIX аср бошларидаги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётидаги муҳим воқеалар ўз аксини топган. Айни вақтда Миллий архивнинг илмий ходимлари томонидан ушбу газеталарнинг қимматлилик даражаси ва ундаги мақолаларнинг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда.
Шунингдек, жараённи давоми сифатида ушбу манбалар устида Миллий архивнинг тажрибали реставраторлари иш олиб борадилар.
Умид қиламизки, юртдошларимизимиз томонидан тақдим этилган ушбу қимматли ҳужжатлар келажакда юртимизни ҳаққоний тарихининг очилмаган қирраларини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ўтмиш ва бугунги кун ҳужжатларини келажак учун асрайлик!!!
манба: "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
11-09-2021 12:57 707
Самарқанд вилояти Каттақурғон район Энглес колхозининг Х.Кенжаев бригадасидаги машҳур теримчи Тожихон Авазова ва пахта йиғим-терим мавсуми 1975-1980 йиллар.
Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
09-09-2021 15:30 729
#Фото_ҳужжат
Самарқанд вилоят Пайариқ район Димитров савхози Маданият қишлоғи пахта далалари 1975-1980 йиллар.
Ушбу фото хужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
07-09-2021 15:23 677
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшганлар хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш мақсадида “Ўзархив” агентлиги томонидан “АСКАР МАКТУБЛАРИ” китоб-альбоми нашр этилиши режалаштирилмоқда.
Шу муносабат билан Иккинчи жаҳон уруши даврида ёзилган мактубларни (ёки уларнинг нусхаларини) “АСКАР МАКТУБЛАРИ” китоб-альбомига жойлаштириш ҳамда келажак авлодга
Ота-боболаримиздан қолган мерос сифатида етказиш мақсадида Вилоят давлат архиви сақловига қабул қилинишини маълум қиламиз.
Қўшимча маълумот ва саволлар учун Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси Ахборот хизмати (91-536-98-95) (93-345-72-22) рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.
06-09-2021 10:32 671
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САМАРҚАНД ШАҲАР ШАХСИЙ ТАРКИБ ҲУЖЖАТЛАРИ ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.
Жорий йилнинг 6-сентябрь куни “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг II ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул жадвалига мувофиқ Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Самарқанд шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.
Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.