САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

"Мардлар қуриқлайди Ватанни"


Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган жойи-маконини севади, асрайди, у ердан узоқлашса, ватанини ва яқинларини соғинади ва уни ҳар қандай ёвуз ниятли кимсалардан ҳимоя қилади. 


Шу  кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланмоқда.


Шулар қаторида  Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги вилоят давлат архивида жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь Ватан химоячилари куни муносабати билан Самарқанд шаҳар "Қалқон жасорати мактаби" ўқувчи ёшлари учун   вилоят давлат архивида саёҳат уюштирилди. 


Мазкур саёҳат давомида ўқувчи-ёшларга Иккинчи жахон урушида ҳамда фронт ортида меҳнат қилган Самарқандликларнинг ғалабага учун  қўшган ҳиссаси ва уларнинг жасорати тўғрисида архив ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда ходимлар томонидан маълумотлар берилди.


Шу билан бирга мазкур мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаб келган турли ҳарбий чиқишлар намойиш этдилар.



Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали 

https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали

https://t.me/sam_archive


Киритилган вақти: 13/01/2021 11:42;   Кўрилганлиги: 179
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/events/mardlar-quriqlaydi-vatanni
Чоп этилган вақт: 27/07/2021 15:56