САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилоят давлат архивининг ташкил этилиш тарихи

Самарқанд вилоят давлат архиви тарихи ҳамда унинг фаолияти, унда сақланаётган уч асрлик тарихни эслатувчи ҳужжатлар архивнинг қадимийлигини эслатиб туради. Вилоят давлат архиви 1921 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб жорий йилнинг апрель ойида ташкил этилганлигига 100 йил тўлди.

                  1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан


Шу билан бирга вилоят давлат архиви ўз фаолиятини 1921 йил апрель ойидан бошлади. Вилоят давлат архиви дастлабги вақтда халқ маорифи комиссарияти таркибида бўлган. Республика Марказий Ижроия қумитасининг 1922 йил 14 майдаги 47-сонли қарори билан Марказий архив бошқармаси ва вилоят давлат архиви Халқ маорифи комиссарияти тизимидан ажратилди.

1992-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан


924 йилда вилоят давлат архиви бюроси, 1927 йилда эса Самарқанд округи ишчи, деҳқон ва аскарлар Совети ижроия комитети қошидаги архив бюроси деб атала бошланди. 1931 йил 30 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий архив бошқармасининг Самарқанд бўлими 1938 йил 18 ноябрдан Самарқанд вилоят архив бошқармаси. 1940 йил 22 майдан Халқ комиссарлари Ички ишлар бўлими, 1944 йил Самарқанд шаҳар давлат архиви ташкил этилди. 1961 йил архивлар ички ишлар вазирлиги тизимидан меҳнаткашлар депутатлари вилоят кенгаши ижроия қумитаси тасарруфига ўтказилган.

                                1963-йил Самарқанд вилоят давлат архиви ходимларининг иш жараёнидан


1962 йил 17 июлда вилоятнинг Булунғур, Каттақўрғон, Нарпай, Самарқанд туманларида туманлараро давлат архивлари ташкил этилган. 1962 йилда архив бўлими ва Самарқанд шаҳар давлат архиви тугатилиб, вилоят давлат архивига бирлаштирилди. 1965 йил 25 мартда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ижроия қумитасининг архив бўлими ташкил этилди.  Сўнги йилларда вилоят давлат архивининг фондлари фан, таълим, маданият соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар ҳамда тарихий-маданий ёдгорликларни акс эттирувчи суратлар билан бойитилиб борилмоқда.

                                         2021-йил вилоят давлат архиви ходимларнинг иш жараёнидан


Ҳозирги вақтда вилоят давлат архивида ўттиздан зиёд ҳодимлар фаолият олиб бормоқда, ҳодимларнинг аксарияти кўп йиллик тажрибага эга ҳодимлар ҳисобланади. Бугунги кунда вилоят давлат архивида жами 589 672 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда, бундан ташқари 84000 сақлов бирлигидаг газета ва журналлар, 26200 сақлов бирлигидаги фотосуратлар, 183 826 сақлов бирлигидаги китоб албомлар сақланиб келинмоқда. 

                                                                                   2021-йил вилоят давлат архиви ҳужжатларнинг сақлов хонаси


Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали 

https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали

https://t.me/sam_archive



Киритилган вақти: 08/06/2021 13:00;   Кўрилганлиги: 944
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyat-davlat-arxivining-tashkil-etilish-tarixi
Чоп этилган вақт: 23/11/2024 10:06