Print

Табриклаймиз!

Чоп қилинган сана: 05.03.2019

ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

 Муҳтарама онахонлар!

Мунис опа-сингиллар, лобар қизларим!

Гўзал юртимизга барчамиз орзиқиб кутган кўклам нафаси кириб келаётган мана шу ёруғ кунларда сиз, азизларимни, сизлар орқали бутун Ўзбекистон хотин-қизларини             8 март байрами билан чин қалбимдан муборакбод этишдан бахтиёрмиз.

Баҳор тобора кучга кириб, табиат уйғониб бораётган шу қутлуғ айёмда сизларнинг азиз ва қадрдон юзларингиз, кўзларингизга боқиб, самимий туйғу ва тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биз баҳор ва аёл сўзларининг нақадар уйғун ва ҳам­оҳанг эканини янада чуқур англаймиз. Аёл зоти чиндан ҳам ўз тимсолида гўзаллик ва нафосат, эзгулик ва фидойилик каби ­олижаноб инсоний фазилатларни мужассам этганига яна ва яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.

Дарҳақиқат, биз ҳаётимиз мазмуни бўлган севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик, сирли туйғуларни Яратганимизнинг беқиёс мўъжизаси бўлмиш аёл зотисиз асло тасаввур этолмаймиз.

Аёл деганда, кўз ўнгимизда, аввало, оқ сут бериб, барчамизни ўз бағрида асраб-авайлаб вояга етказадиган, бутун ҳаётини фарзандига бахшида этадиган дунёдаги энг ­муқаддас зот — Она сиймоси намоён бўлади.

Меҳрибон ва мушфиқ оналаримизнинг ана шундай буюк хизматини сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Жисмни қил садқа ано бошиға” деган ҳикматли сўзларидан ўтказиб ифода этишнинг ўзи қийин, деб ўйлайман.

Шу маънода, асрлар мобайнида Ер юзида ҳаёт давомийлигини таъминлаб келаётган азиз ва мукаррам Она сиймоси, аёл зоти олдида бош эгиб таъзим қилиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Бугунги кунда ҳаётимизнинг қайси соҳа ва йўналишини олмайлик — бу давлат ва жамият қурилиши ёки ишлаб чиқариш тармоқлари бўладими, фермерлик ва тадбиркорлик, тиббиёт, таълим-тарбия, фан ва ­маданият, санъат бўладими — уларнинг ­ривожи ва самарасини оширишда, юртимизда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демо­кратик давлат ва фуқаролик жамияти ­барпо этишда, халқаро майдонда давлатимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришда опа-­сингилларимизнинг катта ҳисса қўшаётгани ҳақида кўп гапириш мумкин.

Муҳтарама опа-сингиллар!

Барчангизни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклар эканмиз, сизларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака ­тилайман.

Доимо толеингиз баланд, ризқу насибангиз зиёда бўлсин!

Ҳамиша омон бўлинг, азизларим, ­меҳрибонларим!

Хурмат билан!

 

Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси жамоаси.



Фойдали манбалар

На предыдущий На следующий


Медиатека

Сўровнома



Bizning sayt sizga yoqdimi ?




Самарканд вилоят давлат архиви

Самарқанд туман давлат архиви

Каттарқурғон шаҳар давлат архиви

Булунғур тумани давлат архиви

Нарпай тумани давлат архиви

Қушработ тумани давлат архиви

Пастдарғом тумани давлат архиви

Самарқанд шаҳар идоралараро хўжалик ҳисобидаги шаҳсий таркиб ҳужжатлари таркиби

Каттакургон шахар идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Каттакургон тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Пастаргом тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Булунгур тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Ургут тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Пайарик тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Жомбой тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Окдарьё тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Тайлок тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Иштихон тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Пахтачи тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги "УзАрхив" агентлиги Самарканд вилоят бошкармаси.

Бизнинг манзил Самарқанд вилояти, Самарқанд шахри, Куксарой майдони 7 уй

Телефон\Факс +998 66 233-56-50

e-mail: info@samarchive.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 30.10.1999 й. N 482

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 5 апрелдаги 101-сон қарори

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ АРХИВ ИШИ ТЎҒРИСИДА 2010 ЙИЛ 7 МАЙ

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 03.02.2004 й. N 49

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 26.08.2008 й. N 194

Хужжатни юклаб олиш
@ 2015-2016 | Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги "УзАрхив" агентлиги Самарканд вилоят бошкармаси.
Самарканд вилояти, Самарканд шахри, Куксарой майдони 7 уй
Телефон:+998 66 233-56-50 | info@samarchive.uz