Print

АРХИВ ИШИ РИВОЖИДА ЯНГИ БОСҚИЧ

Чоп қилинган сана: 05.11.2019

           Мамлакатимизда архив ишини ривожлантириш, уларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг тадбиқ этишга катта эътибор қаратилаяпти. Шу каби саъй харакатлар туфайли архив хужжатларини рўйхатдан ўтказиш, жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш борасида юқори самараларга эришилмоқда.

         Такидлаш лозимки, архив ишини тартибга солиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15-июндаги “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 5-апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ва архивлаштириш фаолиятини тартибга солувчи бошқа бир қатор ҳужжатлар асосида идоравий архивлар иши меъёрлаштириб борилаётир.

         Туман давлат архиви фаолиятида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Архивимизда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатиш кўлами кенгайтирилди. Жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида туман давлат архивига аҳоли томонидан мурожаатлар сони бирмунча кўпайди. Жумладан, юридик шахслар томонидан 192 та, жисмоний шахслар томонидан 1859 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 885 тага кўпдир.

             Туман давлат архиви фаолиятида ҳам аҳолига қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида алохида фуқаролар қабул қилиш хонаси ташкил этилган. Уларнинг мурожаати тажрибали ва ўз касбининг устаси бўлган ходимларимиз томонидан ўз вақтида аниқ ва сифатли бажариб келинмоқда.

         Архивимиз ҳужжатларини белгиланган талаблар даражасида сақлаш мақсадида темир жавонлар билан тўлиқ таъминланди. Уларда 6000 та сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Архивимизга ҳужжатларни электрон нусхаларини яратиш мақсадида Германия давлатида ишлаб чиқарилган замонавий 40х52 хажмдаги “ROHS” русумли нусха кўчириш аппарати компъютер жихозлари билан харид қилинди. Бу эса ҳужжатларнинг сифатли сақланиши ва тезкорлик билан архивга мурожаат қилган фуқароларга хизмат қилишда қўл келмоқда.

         Дархақиқат, архивнинг хар бир ҳужжати бой ўтмишимиз ва ривожланиб бораётган бугунимизни намоён этади. Узоқ ўтмишдан дарак берувчи бу осори-атиқаларни асраб авайлаш, келгуси авлодларга етказиш архив фаолиятининг асосини ташкил этади.

 

А.Т.Маманазаров  Қўшработ туман давлат архиви директори



Фойдали манбалар

На предыдущий На следующий


Медиатека

Сўровнома



Bizning sayt sizga yoqdimi ?




Самарканд вилоят давлат архиви

Самарқанд туман давлат архиви

Каттарқурғон шаҳар давлат архиви

Булунғур тумани давлат архиви

Нарпай тумани давлат архиви

Қушработ тумани давлат архиви

Пастдарғом тумани давлат архиви

Самарқанд шаҳар идоралараро хўжалик ҳисобидаги шаҳсий таркиб ҳужжатлари таркиби

Каттакургон шахар идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Каттакургон тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Пастаргом тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Булунгур тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Ургут тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Пайарик тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Жомбой тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Окдарьё тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Тайлок тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Иштихон тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Пахтачи тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги "УзАрхив" агентлиги Самарканд вилоят бошкармаси.

Бизнинг манзил Самарқанд вилояти, Самарқанд шахри, Куксарой майдони 7 уй

Телефон\Факс +998 66 233-56-50

e-mail: info@samarchive.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 30.10.1999 й. N 482

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 5 апрелдаги 101-сон қарори

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ АРХИВ ИШИ ТЎҒРИСИДА 2010 ЙИЛ 7 МАЙ

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 03.02.2004 й. N 49

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 26.08.2008 й. N 194

Хужжатни юклаб олиш
@ 2015-2016 | Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги "УзАрхив" агентлиги Самарканд вилоят бошкармаси.
Самарканд вилояти, Самарканд шахри, Куксарой майдони 7 уй
Телефон:+998 66 233-56-50 | info@samarchive.uz