Print

НОДИР ДЕВОНБЕГИ МАДРАСАСИ

Чоп қилинган сана: 10.09.2019

 

Нодир Девонбеги мадрасаси нақшбандия тариқатининг йирик вакилларидан бири, буюк назариётчи ва нуфузли шайх Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор зиёратгоҳига яқин жойлашган бўлиб, ҳижрий 1040 (мелодий 1631) йил аштархонийлар сулоласининг намояндаси Субҳонқулихон салтанати даврида, Нодирбий Тоғай номи билан танилган Нодир Мирзо Тоғай ибн Султон Арлот томонидан қурилган.

Бу мадраса Хожа Аҳрор хонақоси ёнида жойлашганлиги боис, халқ орасида “Хожа Аҳрор мадрасаси” деб ҳам юритилади. Мазкур мадрасанинг Хожа Аҳрори Валий хонақосининг ёнида барпо қилинишини Нодир Мирзо Тоғай ибн Султоннинг Хожага бўлган чексиз ҳурмати белгиси, деб тушуниш мумкин.

Нодир девонбеги мадрасаси лойиҳасини ишлашда Регистоннинг Шердор мадрасаси биноси кўринишидан ижодий фойдаланилган. “Иккинчи Шердор” мадрасаси (халқ орасида шундай деб юритилади) 1978 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдуғаффор Ҳаққулов ташаббуси ҳамда раҳбарлиги остида қайта таъмирланган. Мадраса пештоқидаги шер суратининг акс эттирилиши, катта ҳовлининг четларидаги ҳужраларнинг жойлашиши Регистондаги Шердор мадрасасининг нусхасини такрорлайди ва ундан фарқли ўлароқ, бу ерда миноралар йўқ. Мадраса бир қаватли қурилган бўлиб, XVI-XVII асрларда кенг тарқалган ҳашаматли ва шарқона тўрт айвонлилик усулида бунёд этилган.

Мадрасанинг пештоқида қурилишнинг бошланиш вақтини кўрсатувчи ёзувлар битилган. Улар нақш безаклари билан уйғунлашиб кетган. Бу ёзувларни нақшлар билан ҳашаматлаштириш Хожа Ҳошим ва муҳандис-қурувчи Дўстмуҳаммадлар ижоди ва безак санъатининг намунасидир.

Мадраса катта масжид, дарсхона вазифасини ўтаган залдан, тўртта дарсхона ва 28 та ҳужралардан иборат. Катта зал устида ҳашаматли гумбаз мавжуд.

Нодир Девонбеги мадрасасининг 1870 йилларга оид Самарқанд вилоят давлат архиви сақловида расмларидан мавжуд албатта.



Фойдали манбалар

На предыдущий На следующий


Медиатека

Сўровнома



Bizning sayt sizga yoqdimi ?




Самарканд вилоят давлат архиви

Самарқанд туман давлат архиви

Каттарқурғон шаҳар давлат архиви

Булунғур тумани давлат архиви

Нарпай тумани давлат архиви

Қушработ тумани давлат архиви

Пастдарғом тумани давлат архиви

Самарқанд шаҳар идоралараро хўжалик ҳисобидаги шаҳсий таркиб ҳужжатлари таркиби

Каттакургон шахар идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Каттакургон тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Пастаргом тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Булунгур тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Ургут тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Пайарик тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Жомбой тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Окдарьё тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Тайлок тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Иштихон тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Пахтачи тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги "УзАрхив" агентлиги Самарканд вилоят бошкармаси.

Бизнинг манзил Самарқанд вилояти, Самарқанд шахри, Куксарой майдони 7 уй

Телефон\Факс +998 66 233-56-50

e-mail: info@samarchive.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 30.10.1999 й. N 482

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 5 апрелдаги 101-сон қарори

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ АРХИВ ИШИ ТЎҒРИСИДА 2010 ЙИЛ 7 МАЙ

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 03.02.2004 й. N 49

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 26.08.2008 й. N 194

Хужжатни юклаб олиш
@ 2015-2016 | Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги "УзАрхив" агентлиги Самарканд вилоят бошкармаси.
Самарканд вилояти, Самарканд шахри, Куксарой майдони 7 уй
Телефон:+998 66 233-56-50 | info@samarchive.uz