Print

ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АЗИЗ

Чоп қилинган сана: 29.04.2019

ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АЗИЗ

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.

9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.

         Фашист босқинчилари мамалакатимизга ҳиёонаткорона бостириб кирган биринчи кунданоқ Ўзбекистон меҳнаткашларининг ватанпарварлик туйғулари мавж урди.Мамлакат ичида ва жангохдарда кураш ҳамда меҳнати билан Самарқанд вилояти халқи ҳам уруш йилномасига ажойиб сахифа киритдилар.

         Самарқандликларнинг уруш йилларида меҳнат жабҳасида кўрсатган жасорати ва қахрамонликлари ғалаба солномасига зарҳал ҳарфларн билан ёзилди.Вилоят меҳнаткашларининг юксак инсоний фазилатларидан бири шу бўлдиким, улар уруш оқибатида вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқлардан кўчириб келтирган 165 минг киши , шунингдек ота-онасиз қолган 20 мингдан зиёд болани ўз фарзандларидек кутиб олишиб, самимий ғамхўрлик кўрсатишди.

         Вилоятимизнинг минглаб фарзандлари фашистларга қарши жангларда мардлик намуналарини кўрсатдилар. 152 мингдан зиёд киши жангларда қатнашди, шулардан 73 минг киши ўз она-юртларига қайтиш насиб бўлиди. Баходирона жанг қилиб , кўкрак орден ва медаллар билан тўлиб қайтганлар сони ўн мингларгача кишини ташкил қилади. 50 нафардан зиёд кииши Совет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга сазовор бўлди.Аҳмаджон Қурбонов, Пиримқул Нурмонов, Қудрат Суюнов, Боис Эргашев, Облоқул Узоқов, Равшан Махмудов, Рамиль Абдиршин, Жўра Махмудов, Қўчқор Қаршиев, Сафар Хушнназаров, Очил Қодоиров, Надежда Попова, Петр Трайнин шулар жумласидан.

         Уруш йилларида Самарқанд вилоятида 100-ўзбек отлиқ дивизияси, 213-ўқчи дивизия, 90-алоҳида ўзбек ўқчи бригадаси, 83-отлиқ, 78-ўқчи дивизиялари ва бошқа ҳарбий қўшинлар ташкил этилди.Улардаги юзлаб, минглаб мард ўғлонларнинг қадам излари Европанинг бир қатор мамлакатлари тупроғида ҳам қолган.

         Самарқанд халқи фронтда ва урушнинг орқа томонида қаҳрамонлик мўъжиззаларини кўрастдилар.Немис-фашис босқинчилари олиб борилган жангларда мардлик ва шижоат кўрсатган самарқандликлардан 20 мингдпн ортиқ киши орден ва медаллар билан мукофатланди, шулардан 25 киши Совет Иттифоқи Фаҳрамонларидеган юксак унвон берилди.

         Уруш йилларида Самарқандда 20 га яқин ҳарбий госпиталь ишлаб турди.Уларда 50 мингдан ортиқ солдат ва офицер даволаниб сафга қайтди.

          Самарқанд  меҳнаткашлари  фронтга  совғалар юбориб тўрдилар 1941 йилнинг 6 октябригача фронтга ююбориш учун 11.230 иссиқ кийимлар-пўстин,телпак,қўлқоп, пайпоқ , пойабзал тупланилди.

         Йиллар , асрлар ўтади, аммо инсонят мамлакатимиз халқларининг ўз эрки ва мустақиллиги, шон-шарафини ҳимоя қилиб, немис-фашис босқинчиларга қарши олиб борган каҳрамонона курашини, ҳаётмамот жангида қозонган буюк ғалабасини асло унутмайди.Фронтда ва мамлакат ичкарисида халқлар кўрсатган мардлик, қаҳрамонлик авлоддан-авлодга ўтиб тилларда достон бўлади.

         Шундай қилиб, истиқлол йилларида байрамларимизга муносабатимиз тубдан янгилангани орқали миллий онгимиз, инсоний тушунчаларимиз, фалсафий оламимиз бутунлай ўзгараётгани, XXI асрга тамоман бошқача руҳий-маънавий дунёқарашимиз билан кириб келганимизни пайқаш қийин эмас.

Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлашдан кўзлаган бош мақсадимиз – Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, урушни қоралаш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдан иборат.

Бу ҳар қандай кишини маънан рағбатлантиради, уни яшашга, яратишга, элу юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди.

 

 

Зеро хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир.



Фойдали манбалар

На предыдущий На следующий


Медиатека

Сўровнома



Bizning sayt sizga yoqdimi ?




Самарканд вилоят давлат архиви

Самарқанд туман давлат архиви

Каттарқурғон шаҳар давлат архиви

Булунғур тумани давлат архиви

Нарпай тумани давлат архиви

Қушработ тумани давлат архиви

Пастдарғом тумани давлат архиви

Самарқанд шаҳар идоралараро хўжалик ҳисобидаги шаҳсий таркиб ҳужжатлари таркиби

Каттакургон шахар идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Каттакургон тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Пастаргом тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Булунгур тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсиф таркиб хужжатлари архиви

Ургут тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Пайарик тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Жомбой тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Окдарьё тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Тайлок тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Иштихон тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Пахтачи тумани идоралараро хужалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архиви

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги "УзАрхив" агентлиги Самарканд вилоят бошкармаси.

Бизнинг манзил Самарқанд вилояти, Самарқанд шахри, Куксарой майдони 7 уй

Телефон\Факс +998 66 233-56-50

e-mail: info@samarchive.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 30.10.1999 й. N 482

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 5 апрелдаги 101-сон қарори

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ АРХИВ ИШИ ТЎҒРИСИДА 2010 ЙИЛ 7 МАЙ

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 03.02.2004 й. N 49

Хужжатни юклаб олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 26.08.2008 й. N 194

Хужжатни юклаб олиш
@ 2015-2016 | Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги "УзАрхив" агентлиги Самарканд вилоят бошкармаси.
Самарканд вилояти, Самарканд шахри, Куксарой майдони 7 уй
Телефон:+998 66 233-56-50 | info@samarchive.uz