САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

#Тақдирлаш

#Мустақилликни_30_йиллиги #Тақдирлаш

Жорий йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан, Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида архив соҳасида ишлаётган бир гуруҳ ходимларни идоравий мукофатлар билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда архив соҳасида қўп йиллар самарали меҳнат қилган бир гуруҳ архивчи холдимлар ҳамда архив фахрийлар Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг ташаккурномаси ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Шу фурсатдан фойдаланиб Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси жамоаси номидан Республикамизда архив соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барча архивчи ходимларни мустақиллигимизни 30 йиллик байрами билан муборакбод этамиз.
Келгусида бунданда юксак мукофатларга эришишларига тилакдошмиз.

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати



Киритилган вақти: 30/08/2021 15:44;   Кўрилганлиги: 36
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/taqdirlash
Чоп этилган вақт: 22/09/2021 03:00